Ўзбекистон ва жаҳон «Боку жараёни» Озарбайжон билан ҳамкорликнинг гуманитар мезонлари
Маданиятлар ва цивилизациялараро самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида 2008 йилда «Боку жараёни» платформасига асос солинган эди.
БатафсилМаданиятлар ва цивилизациялараро самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида 2008 йилда «Боку жараёни» платформасига асос солинган эди.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири
Бугун дунёда геосиёсий жараёнлар, иқтисодий манфаатлар ва технологик ўзгаришлар халқаро муносабатлар мазмунига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу жараёнда халқлар ўртасида маънавий яқинликни асраш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади, албатта. Яъни, сиёсий келишувлар ва иқтисодий битимлар давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий-амалий асосларини мустаҳкамласа, ижод ва маданият қалблардан қалбларга ўтиб, энг чуқур қатламларгача етиб боради.
Шу маънода, бир-бирига қардош – ўзбек ва озар халқларини замонлар оша муштарак тарих, маданий илдизлар, умумий маънавий қадриятлар, анъана ва урф-одатлар бирлаштириб келган. Хусусан: адабиёт, мусиқа, меъморчилик, халқ оғзаки ижоди, ҳунармандчилик ва санъат соҳаларидаги маънавий уйғунлик шулар жумласидандир.
Маданиятлар ва цивилизациялараро самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида 2008 йилда «Боку жараёни» платформасига асос солинган эди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан илгари сурилган мазкур халқаро платформа маданиятлараро ва динлараро мулоқотни ривожлантириш, бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш, турли халқлар ўртасида ўзаро англашув ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
«Боку жараёни»нинг аҳамияти шундаки, у маданий ранг-барангликни инсоният тараққиётининг бойлиги сифатида эътироф этиш билан бирга, турли қараш ва қадриятларга эга жамиятларни умуминсоний манфаатлар атрофида бирлаштириш имкониятини беради. Ушбу ташаббус доирасида маданият фақат миллий меросни намойиш этиш воситаси эмас, балки халқаро муносабатларда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашнинг таъсирчан механизми сифатида намоён бўлади. Шунингдек, 2011 йилдан эътиборан Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқот форумлари ушбу ташаббуснинг муҳим институционал майдони сифатида шаклланди. Форумлар доирасида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатлар, олимлар, маданият ва санъат арбоблари, жамоатчилик вакиллари иштирокида маданиятлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиб келинмоқда.
Жорий йилда Озарбайжонда ўтказилиши режалаштирилган VII Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқот форуми ҳам мазкур жараённинг изчил давоми бўлди. Жумладан, халқаро ҳамжамият учун маданий дипломатиянинг янги имкониятларини муҳокама этиш, мавжуд ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва умумий гуманитар мақсадлар йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга, десак муболаға бўлмайди.
Озарбайжоннинг халқаро мулоқот ва ҳамкорлик майдонларига мезбонлик қилиши тасодифий эмас. Хусусан, Бокуда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси Томонлар конференциясининг 29-сессияси – COP29 ўтказилиши мамлакатнинг глобал экологик кун тартибидаги фаол ўрнини намоён этди. Шунингдек, XIII Бутунжаҳон шаҳарсозлик форуми – WUF13га мезбонлик қилиш ташаббуси Озарбайжоннинг барқарор шаҳарлар, замонавий урбанизация, ижтимоий тараққиёт ва халқаро ҳамкорлик масалаларига эътибори тобора ортиб бораётганини кўрсатади.
Икки қардош халқнинг асрлар оша адабий даврада ҳам бир-бирини қўллаб келаётгани эътиборга молик. Хусусан, сўз мулкининг султонлари Алишер Навоий ва Низомий Ганжавий асрларга татигулик беназир асарлар яратишди. Мазкур битиклар нафақат туркий дунё, балки жаҳон адабиётининг дурдона асарлари сирасига киради. Бугун ёш авлод зиммасида катта бир маъсулият бор. У ҳам бўлса, мазкур маънавий меросни ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдир.
Ёш авлоднинг маданий саводини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари, илмий ва ижодий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, санъат ва адабиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш лозим, деб ўйлайман.
Чунки бугунги ёш авлод эртанги куннинг маданий муҳитини, халқаро муносабатларини ва маънавий мезонларини белгилайди.
Шу маънода, талабалар, ёш тадқиқотчилар, ижодкорлар ва санъат намоёндаларининг бундай тадбирларда иштирок этиши алоҳида аҳамият касб этади. Улар маданий меросни фақат тарихий қадрият сифатида эмас, балки замонавий тараққиётнинг муҳим ресурси сифатида англашлари зарур. Маданиятлараро мулоқотнинг ҳақиқий самараси ҳам айнан янги авлод онгида бағрикенглик, ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва умуминсоний масъулият туйғулари мустаҳкамланганда намоён бўлади.
Маданий ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида сўз юритганда, унинг институционал асосларини мустаҳкамлаш, икки мамлакатнинг маданият муассасалари, театрлари, музейлари, кутубхоналари, ижодий уюшмалари ва олий таълим ташкилотлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш муҳим, албатта. Шунингдек, қўшма фестиваллар, кўргазмалар, кино кунлари, адабий анжуманлар, илмий конференциялар ва ижодий резиденциялар ташкил этиш маданий дипломатиянинг амалий натижадорлигини оширади.
Бундай ҳамкорлик ташаббуслари халқларимизнинг бой маданий меросини жаҳон жамоатчилигига танитиш билан бирга, йирик ижодий жараёнларни ҳам рағбатлантиради. Айниқса, рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланган ҳолда маданий меросни тарғиб қилиш, қўшма электрон лойиҳаларни амалга ошириш ва ёш ижодкорларнинг халқаро майдонга чиқиши учун шароит яратиш келгусидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Маданиятлар ва цивилизациялараро самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида 2008 йилда «Боку жараёни» платформасига асос солинган эди.
БатафсилҲозир айни пишиқчилик палласи. Бозор ёки супермаркетга кирганимизда пештахталардаги ялтироқ олмалар, йирик помидорлар, бир текис ранг олган бодринглар эътиборимизни тортади.
БатафсилАйланма иқтисодиётнинг узлуксиз занжири: чиқиндиларни бошқариш, тўлов тизими ва ҳуқуқий тартибга солиш
Батафсил