Скотландда яшовчи Кларк ва унинг оиласининг жуда катта орзуси бор эди — дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш. Эр-хотин ишлар, рўзғор харажатларидан орттириб, саёҳат учун пул жамғариб борарди.
Дастлаб, Кларк хотини ва тўққиз фарзанди билан Америка бўйлаб саёҳатга отланишни хаёл қилганди. Орадан бир неча йил ўтибгина саёҳат учун етарли маблағ йиғилди. Саёҳат учун барча тайёргарликлар кўрилди, чипталар олинди, бироқ...
Нима бўлди-ю, саёҳатга жўнашдан бир ҳафта бурун Кларкнинг кичик ўғлини дайди ит қопиб олди. Ўғлини муолажа қилган шифокор улар эшигига сариқ тасма илиб кетди. Энди бу хонадонга икки ҳафтага на кириш, на чиқиш мумкин эди. Хуллас, Америкага саёҳат қила олмадилар. Кема эса аллақачон жўнаб кетганди.
Кларк бунда ўғлини айблаб, уни койиди. Бироқ беш кундан сўнг бутун Скотландга даҳшатли фожиа ҳақидаги хабар тарқалди. Улар саёҳатга жўнаши керак бўлган «Титаник» кемаси ғарқ бўлибди! Афсуски, у ўзи билан яна минглаб инсонларни ҳам бу ёруғ оламдан олиб кетганди. Олдинига кўнгилсизлик сифатида қабул қилинган ўғлини ит қопиши Кларклар оиласи ҳаётини сақлаб қолганди. Йўқса, улар ҳам чўкканлар қаторида бўлиши муқаррар эди. Бу фожиа ҳақидаги хабардан сўнг Кларк ўғлидан кечирим сўради ва оиласини асрагани учун Яратганга шукроналар келтирди. Оиласига эса келгусида, албатта, дунё бўйлаб саёҳатга чиқишга ваъда берди.
Инглиз тилидан
Озода ВАЛИЕВА
таржимаси
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил