Саломатлик      Бош саҳифа

ЛАБЛАР УЧУН ҚИШКИ ПАРВАРИШ

Лаблар гўзаллиги, шубҳасиз, аёл ташқи кўринишининг бир қисмини ташкил этади. Лабнинг жуда қуриб кетиши ташқи қиёфамиз чиройига соя солади. Шу боис лаб териси парваришига эътиборсиз бўлмаслик зарур.

ЛАБЛАР УЧУН ҚИШКИ ПАРВАРИШ

Лабнинг қуриб қолишига совуқ ёки жуда қуёшли об-ҳаво, шунингдек, узоқ вақт давомида қуруқ хонада туриш сабаб бўлади. Бундан ташқари, витаминлар етишмовчилиги, етарли миқдорда суюқлик ичмаслик, қолаверса, тананинг витамин ва микроэлементларни йўқотишига сабаб бўлувчи бирор хасталик ҳам лабларнинг қуришини келтириб чиқаради.

Уй шароитида малҳам

Лаблар учун мўлжалланган махсус воситалардан ташқари, уларни уй шароитида сариёғ суриш билан муолажа қилиш мумкин. Унинг таркибидаги Е витамини терини тезда юмшатиб, уни намлантиради ва қуруқликни бартараф этади.

Лаблар пўст ташлаганда эса оддий шакар ёрдам бериши мумкин. Уни камроқ ўсимлик ёғи билан аралаштириб, лабларни у билан уқалаш лозим. Бу ўзига хос скраб қотиб қолган қатламларни тозалаб, пўст ташлашни йўқ қилади, теридаги моддалар алмашинувини яхшилайди. Лабнинг табиий рангини қайтаради.

Лаб қуришига қарши уй шароитида қўллаш мумкин бўлган воситаларга яна ёғли сметана ва қатиқни киритиш мумкин.

Агар лабнинг қуриши унинг ёрилишига олиб келган бўлса, мойчечак, қичитқи ўт ёки наъматакни қайнатиб, у билан пахтани намлаб, беш дақиқа давомида компресс қилинг. Шундан сўнг, лабга бодринг, сабзи ёки ошқовоқли шарбатдан суриб қўйиш мумкин.

Лаб ҳолатини яхшилаш учун бананли бўтқа ва аччиқ шоколаддан ҳам фойдаланиш мумкин. Фақат шоколад таркибидаги какао 75 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

Бундан ташқари, махсус воситалар, турли бальзамлар ва гигиеник лаб бўёқларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Қуришининг олдини олиш

 Етарлича сув ичинг.

 Пардоз воситаларининг қолдиқлари тери ҳолатини ва ундаги алмашинув жараёнини ёмонлаштиради. Шунинг учун лабдаги пардозни яхшилаб ювиш лозим.

 Ҳафтада бир марта лаб учун ўтлардан компресс қилиш фойдалидир. Улар беш дақиқа тутиб турилгандан кейин лабларга бальзам сурилади. 

 Е витамини етишмовчилигини тўлдириш учун махсус витаминлар, денгиз маҳсулотлари, балиқ, кўкатлар, авакадо ва цитрус меваларни истеъмол қилиш ҳам айни муддаодир.

 Овқатланиш тартибига аҳамият бериш, рационнинг тўғри ташкил этилиши соғлиқ ва гўзаллик гаровидир.

 Агар юқорида келтирилган воситалар ёрдамида лабдаги қуруқликни бартараф этиб бўлмаса, дерматологга мурожаат қилган маъқул. Сабаби, лаб қуриши бирор хасталик аломати ҳам бўлиши мумкин.

 

Дилдора ЮСУПОВА,

Косметолог




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔39

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔102

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔189

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар