Саломатлик      Бош саҳифа

АСАБНИ  МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Палов устига босилган саримсоқ таомга ўзгача таъм бағишлаб, иштаҳани очади. Унинг саломатликни мустаҳкамлаш ва касалликларни даволашдаги ўрни беқиёс. Бу неъмат дармондориларга бойлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

АСАБНИ  МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Саримсоқ оқсил, ёғ, углевод, эфир мойи, фосфор, кальций, темир, магний, калий, марганец, йод каби моддалар ва  В, РР, С, Д витаминларига жуда бой.

Абу Али ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида саримсоқнинг қайнатмаси ичилса, овоз очилиб равон бўлишини, оғиз чайилса, тиш оғриғи, сурункали йўтал ва астмага даво бўлишини айтган. 

Беқиёс даво

Саримсоқ иштаҳани очиш билан бирга, овқат ҳазмига ёрдам беради. Бу маҳсулот тананинг қувватини ошириб, уни юқумли касалликлардан муҳофаза қилади. Турли вирусларга қарши самарали курашади. Шунингдек, нафас йўллари шамоллашида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланади.

У артерия қон томирларини ёғлардан тозалаб, уларни кенгайтиради. Саримсоқ таркибидаги селен моддаси қон томирлар деворида холестерин йиғилишига йўл қўймайди.

Шифобахш бу неъмат нафас сиқишида, безгак, ичбуруғ касалликларида, қорин дам бўлганда ишлатилади. Таркибидаги В1 витамини асаб тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Саратонга қарши курашади

Саримсоқ таркибидаги аллицин моддаси кучли антиоксидант бўлиб, хавфли саналган турли  ўсма ҳужайраларининг ўсишига тўсқинлик қилади. У  саратоннинг лейкоз, лейкемия, жигар, меъда ва бошқа турларининг олдини олишда ёрдам беради. Сил хасталиги, стоматит, кандидоз ва турли хасталикларда яллиғланишга қарши самарали восита.

Таъсири хавфли

Бу маҳсулот буйрак, жигар, ошқозон ва ичак хасталикларидан азият чекадиган беморларга тавсия этилмайди. Камқонлик, гастрит, панкреатит касалликларида хавфли таъсир кўрсатиши мумкин.

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔41

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔104

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔189

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар