Уйқу давомийлиги меъёри қанча бўлиши керак? Ухлаш куннинг қай пайтида фойдали, қайси маҳал зарарли?
Шу каби саволлар билан Тошкент шаҳар 26-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори Муқаддам МЕРИМОВАга мурожаат этдик.
— Уйқу давомийлиги генетик омиллар сабабли одамларда турлича бўлади ва бу 4-11 соат оралиғида ўзгариб туради, — дейди шифокор. — Агар уйқу вақти қандайдир сабаблар билан қисқарса, бу айрим ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин. Кунлик уйқуга бўлган эҳтиёжнинг бир қисмини асосан тушдан сўнг ҳам қондириш фойдали. Кундузги ярим соат уйқу тунги бир ярим соатга тенг.
Кўпчилик уйқуга тўйиш учун кўп ухлаш керак, деб ўйлайди. Аслида тиниқиб ухлаш ҳамда уйқуга тўйиш учун меъёрида ва асосийси, тўғри ухлаш талаб этилади. Кўп ухлаш кейинчалик юрак хасталигининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки инсон ухлаганидан сўнг юрак уриши қисқаради. Бундан ташқари, тажрибаларда уч соатда уйқуга тўйиш ҳолатлари кузатилган. Дам олиш соати инсоннинг ёшига мос тарзда ўзгариб боради. Чақалоқлар кунига 16-17 соат, болакайлар эса 8-11 соат ухлайди. Ўсмирлар ва катта ёшли одамларда уйқу ўртача 7-8 соат ҳисобланади.
Тиниқиб ухлаш учун
Инсон таомдан куч олса-да, ўша кучнинг тахминан учдан бир қисми уларни ҳазм қилишга сарфланади. Уйқу пайтида ошқозон ва ичаклар овқатни ҳазм қилиш билан банд бўлади. Кўп овқат истеъмол қилинганда ошқозон ҳам уни ҳазм қилишга қийналади ва тана яхши дам ололмайди. Шу сабаб, уйқуга ётишдан олдин ошқозон қанча бўш бўлса (оч эмас), инсон танаси уйқуга тез тўяди. Ётишдан аввал очлик ҳис қилинса, кефир, шарбат, творог, сметана ва бошқа енгил ҳазм бўладиган мева-сабзавотлардан истеъмол қилиб, камида қирқ дақиқадан сўнг уйқуга ётиш тавсия этилади. Ичакларнинг тоза ҳолатда бўлиши ҳам соғлом уйқуни таъминлайди. Ухлаганда тананинг ҳар бир аъзоси дам олиши керак. Ёстиқ кўп ҳам баланд ва юмшоқ бўлмаслиги лозим, яъни умуртқа поғонаси бир томонга эгилмайдиган қилиб ётиш керак. Чунки умуртқанинг бўйин қисмидан бош мия, кўкрак қисмидан юрак ва ўпка ҳамда бел қисмидан буйрак ва жигарнинг фаолиятини таъминлайдиган асаб толалари ўтган. Асаб толалари қисилса, организмдаги аъзолар дам олмайди.
Ётишдан аввал…
Уйқу келганда ухламаслик ёки уйқу келмасдан ухлашга ҳаракат қилиш ҳам уйқусизликка олиб келиши мумкин. Бунда уйқу келмаганда бирор нарсага чалғиб, келганида ухлаш тавсия қилинади. Уйғонган заҳотиёқ ўрнидан туриш учун ўзида куч топа олиш ҳар томонлама фойда. Уйқунинг ортиқчаси ҳам, етишмаслиги ҳам ҳолсизлантиради. Ётишдан аввал ва уйғонгандан сўнг ўн беш дақиқа мобайнида бадантарбия билан шуғулланиш керак. Тоза ҳавода сайр қилиш, эрталаблари югуриш ҳам фойдали.
Озода ВАЛИЕВА
ёзиб олди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔41
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔104
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔189
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил