Ибодат ҳар кунгидек саҳарлаб ишга отланди. Кўп қаватли уйлар ёнидан тез-тез юриб ўтди. Шаҳар аҳолиси кўчага чиқиш у ёқда турсин, ҳали уйғонмаган. Бир маҳал муюлишдан катта кўча томон юраркан, кўзи йўл четида ўтирган нотаниш кампирга тушди. Ҳайрон бўлган Ибодат бугун ишига эртароқ бориши лозимлигини билса-да, қандайдир ички куч уни қария томон етаклади.
— Бувижон, бу ерда нима қилиб ўтирибсиз?
Кўринишидан анча толиққан, сочларига оқ оралаган нуроний кампир аста жавоб берди.
— Адашиб қолдим, болам, ўн еттинчи уй, учинчи хонадонда тураман. Эрталаб сут сотувчи аёл келмади, неварагинам Азизбек тушмагур эрталаб ярим коса иссиқ сут ичмаса, боғчасига бормайди. Шунга сут ахтариб чиқиб, адашиб қолдим.
— Шундай денг, юринг, сизни ўзим кузатиб қўяман.
Ибодат шундай деб кампирнинг қўлидан тутди. Кекса онахон ҳар қадам қўйганида Ибодатни узундан узун дуо қилар, унинг ҳаётига рўшнолик тилар эди. Ибодат нуроний аёлнинг дуоларидан таъсирланиб, ўтиб кетган ота-онасини ҳам эслади. Кўзига ёш келди. Бир соатча юриб, базўр уйни топишди. Эшик қўнғироғи чалинганда, кўзлари ола-кула бўлган ўттиз беш ёшлардаги кимса чиқиб, кампирни дарров ичкарига олиб кириб кетди. Ибодатнинг ишга кетаётгани эсига тушиб, югуриб кўчага чиқди ва такси тўхтатди. Бошлиқдан дакки эшитишини ўйлаб эшикдан кирди. Хўжайин нимагадир жилмайиб ўтирар, кеч қолган ходимига кулиб қараб қўйди-да, хонасига кириб кетди. Ибодат ҳайратда нима қиларини билмай, котиба ҳузурига борди.
— Нима гап, тинчликми?
— Бугун Аҳадов ҳаммага мукофот пули эълон қилдилар.
— Нима сабабдан?
— Эрта тонгдан онаси йўқолиб қолган экан, хавотирда милицияга қўнғироқ қилишга ҳам улгурганди. Бироз аввал укаси хабар берди, онахон уйга қайтиб келибдилар.
Ибодат бу гапни эшитиб, чуқур нафас олди.
Достонбек РАҲМАТУЛЛАЕВ
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил