— Тошкент — Самарқанд автомобиль йўлининг Жиззах вилояти тоғ довонидан ўтувчи қисми таъмирланиши салкам 4 йилдан буён чўзиб келинмоқда. Айниқса, довоннинг тепаликдаги 2-3 километрли қисми жуда аянчли аҳволда. Бу ернинг асфальти ўтган йили таъмирлаш мақсадида қўпорилиб, тошлоқ ҳолатида ташлаб қўйилган.
Ушбу йўлда таъмирлаш ишларининг чўзилиб кетишига сабаб нима ва бу йўл қачон тўлиқ фойдаланишга топширилади?
Ботир ЧОРИЕВ,
ҳайдовчи, Қарши шаҳри
Дарҳақиқат, Жиззах вилояти тоғ довонидан ўтувчи ушбу магистрал йўлнинг таъмирлаш ишлари тўхтаб қолган қисми кўплаб фуқароларнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ушбу йўл пойтахтни жануб вилоятлари билан боғловчи асосий магистрал экани ва бу ердан ҳар куни минглаб юртдошларимиз ҳамда хорижий меҳмонлар ўтиши эътиборга олинса, шикоятлар бежиз эмаслигини кўриш мумкин. Ушбу йўлда сўнгги йилларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса-да, атиги 2-3 километрли иш бир йилдан буён «туя гўшти егандай» чўзилиб келмоқда.
Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қилган мурожаатимизга Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» ДУКнинг жавоб хатини олдик. Унда шундай дейилган:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, 2017 йил Инвестиция дастурига киритилган М-39 «Алмати — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз» автомобиль йўлининг 982-1005 километр қисмини реконструкция қилиш объектида бугунги кунда асосий йўл қатнов қисмининг ўнг томонида кўпчилик фуқароларнинг шикоятларига сабаб бўлаётган 2,2 км узунликдаги қум-шағал аралашмасидан қурилган йўл асосининг устига бетон ишлари бошланиб, объектга зарур бўлган йўлбоп битум маҳсулоти захираси яратилаётгани, ушбу 2,2 км узунликдаги қисмини 2017 йил июль ойи якуни билан тўлиқ асфальт қоплама ётқизилиб, автомобиллар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган ва назоратга олинган.
Мазкур объект йилдан-йилга ўтувчи экани сабабли 2018 йилда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ тугалланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз».
Жавобдан кўриш мумкинки, йўл қисмида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ва июль ойининг охиригача асфальт қоплама ётқизилиб, автомобиллар қатнови йўлга қўйилади. Биз ҳам шунга умид қилиб қоламиз. Қолганини эса вақт кўрсатади...
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔69
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил