Экология      Бош саҳифа

АРЗОН УЙЛАР: ҚАНДАЙ ЕРДА ҚУРИЛГАНИ НАРХИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИ?

Мамлакатимизда аҳоли сони ошиб, борган сари уй-жойга эҳтиёж ортмоқда. Айниқса, вилоятларда бунга талаб катта. Ҳамманинг ҳам янги уй харид қилиш ёки қуришга эса қурби етмайди.

АРЗОН УЙЛАР: ҚАНДАЙ ЕРДА ҚУРИЛГАНИ НАРХИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИ?

Давлатимиз ушбу масаланинг оқилона ечимини ишлаб чиққан.  Одамлар учун бу борада қатор имконият, енгиллик яратиб берган. Хусусан, Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори уй-жойга муҳтож, кам таъминланган оилалар учун айни муддао бўлмоқда.

— 2017 йил дастурига мувофиқ, республикамизнинг барча ҳудудларида 15 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган, — дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси Бош муҳандиси Жаҳонгир ИБРОҲИМОВ. — Айни пайтда ушбу уйларнинг аксарияти ўз эгаларига топширилди. Аҳолининг талаби юқори бўлгани учун қўшимча равишда яна 7 мингга яқин арзон уй қуриш режалаштирилган. Улар, асосан, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида қад ростлайди.

— Арзон уйлар деганда кўпчилик унинг сифатидан хавотирланади. Айтинг-чи, бу уйларни сифатли қуриш учун қандай чоралар кўриляпти?

— Арзон уйлар сифатсиз, деган фикрга бориш нотўғри. Чунки улар давлат белгилаган стандартлар асосида қурилмоқда. Унда ишлатиладиган қурилиш материаллари тўлиқ назоратга олинган, мутасаддилар бириктирилган. Агар мазкур жараёнда сифатсизликка йўл қўйилган ҳолат аниқланса, у дарҳол бартараф этилади. Шу боис хавотирланишга ўрин йўқ.

Нархи ҳам сифатсиз эканини билдирмайди. Бу уйлар, аввало, кам таъминланган, ҳақиқатда уй-жойга муҳтож оилаларга мўлжалланганини эсдан чиқармаслик лозим. Қолаверса, уйларни қуриш дастури доирасида бир қанча имтиёзлар бор. Булар: бош пудрат, субпудрат, қурилиш материаллари етказиб берадиган, қурилишда иштирок этадиган транспорт хизмати ташкилотлари барча солиқ туридан озод этилган.

Бундан ташқари, замонавий ва маҳаллий қурилиш материаллари ҳамда жиҳозларининг асосий қисми пудратчиларга марказлаштирилган тартибда, тўғридан-тўғри қурилиш майдонларига имтиёзли нархларда етказиб берилади. Қурилишда, асосан, маҳаллий материаллар ва жиҳозлар ишлатилиши ҳамда солиқ, божхона имтиёзлари берилиши ҳисобига бу уйлар аҳолига арзонга тушади.

— Уйнинг эгаси хонадон планига ўзгартириш киритиши мумкинми?

— Бундай уйлар пули охиригача тўланмагунга қадар гаровда туради. Унгача уйга ўзгартириш киритиш мумкин эмас. Барча тўлов амалга оширилгандан кейин ҳам фақат лойиҳа асосида ўзгартириш мумкин.

— Лекин бу уйларни бориб кўрганимизда ғиштнинг устидан бетон плита ётқизилаётганининг гувоҳи бўлдик. Аслида қурилиш қоидалари бўйича аввал ғиштнинг устидан темир бетонли белбоғ (сейсмопояс) қуйиш керак эмасми?

— Эътироз ўринли. Лекин баландлиги 8 метрдан ошмайдиган биноларда ғиштнинг устига бетон плита ётқизиш мумкин. Бу сифатга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Қурилиш меъёрлари бўйича бу тўғри ҳол. Боз устига, бетон плита ётқизилгач, ичидаги арматура бир-бири билан жипслаштирилиб, олдида қолган 15-20 сантиметр жойга цемент бетон қуйиб чиқилган. Бу бетон плитанинг мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.

— Агар фуқарода уйнинг сифати бўйича эътироз бўлса, у қаерга мурожаат қилиши керак?

— «Қишлоқ қурилиш инвест»га мурожаат қилиши зарур. Шунда уларнинг шикояти қай даражада тўғрилиги аниқланиб, агар у айтгандек, уй сифатсиз қурилган бўлса, хонадон қайта таъмирлаб берилади. Уй битгач, туман ҳокимликлари давлат қабул комиссиясини тузади. Комиссияда уйнинг эгаси ҳам иштирок этади. Агар мижоз уйнинг қурилишидан қониқмаса, уни шу ернинг ўзида қабул қилишдан бош тортишга ҳақли.

— Чекка ҳудудларда қурилаётган уйларда коммунал тизим аҳволи қандай? Сир эмаски, баъзи жойларда газ, ичимлик сув кабилар танқис…

— Арзон уйларнинг ҳаммаси қайси вилоятда бўлишидан қатъи назар, ичимлик сув, электр ва газ билан тўлиқ таъминланади. Бунинг барча чоралари кўрилган. Негаки, бу уйлар, асосан, туман марказларида қад ростлаяпти.

— Давлат қабул комиссиясида ким ва қайси ташкилот иштирок этади?

— Давлат қабул комиссиясида туман ёнғин хавфсизлик бошқармаси, санитария-эпидемиология хизмати, «Сувоқова», газ ва электр тармоқлари корхонаси ходимлари қатнашади. Улар уйларнинг сифатини текширади ва маъқул бўлса, бир овоздан тасдиқлайди.

— Арзон уйлар учун танланган ерларнинг сифати белгиланган нарх-навога таъсир қиладими?

— Албатта. Чунки ҳудудларда арзон уй-жойлар учун ажратилган ерларнинг ҳаммаси ҳар хил. Баъзиларида сув сатҳи юқори, бошқасида паст бўлиши ёки текис, нотекис бўлиши мумкин. Масалан, сурилган ва чўкадиган ерда қурилиш амалга оширилса, бу ерда қуриладиган арзон уйларнинг нархи бироз ошади. Сабаби, уй қуришга белгиланган қурилиш материаллари бошқа жойга нисбатан кўп ишлатилади.

«Оила даврасида» мухбири

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

🕔15:57, 21.05.2026 ✔48

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

🕔15:36, 15.05.2026 ✔69

Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

🕔09:14, 08.05.2026 ✔107

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутат сўрови  вазирликни ҳаракатга  келтирадими?

    Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.

    ✔ 48    🕔 15:57, 21.05.2026
  • Экологик ўзгаришлар болалар орасида  аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти

    Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.

    ✔ 69    🕔 15:36, 15.05.2026
  • Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон  ечим топади?

    Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.

    ✔ 107    🕔 09:14, 08.05.2026
  • Биз учун энг катта ва  оғир сабоқ

    Биз учун энг катта ва оғир сабоқ

    Яқинда «Кўнгил экологияси» расмлар танловидаги бир ижодий иш мени чуқур мулоҳазага чорлади. Ўша расмга қараб туриб, хаёлимдан жуда кўп фикрлар ўтди, Оролнинг аянчли тақдири ортидан келаётган экологик фожиалар кўз олдимда гавдаланди.

    ✔ 89    🕔 09:05, 08.05.2026
  • «Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    «Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

    Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

    ✔ 108    🕔 16:51, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар