Саломатлик      Бош саҳифа

ТУХУМ ҚОРАЙТИРМАЙДИ

Ёзнинг жазирама кунларида қуёш тиғидан сақланмоқчи бўлганлар тухум оқини юзига суртса, қуёшнинг тери рангини қорайтиришига тўсқинлик қилади.

ТУХУМ ҚОРАЙТИРМАЙДИ

Оқи баданнинг офтоб уриб қорайтирган доғини кетказади, кўз оғриғини қолдиради. Сариғи қовурилиб, асал билан аралаштирилса, сепкил ва офтобда қорайганга қарши суртма бўлади.

Зайтун ёғи билан аралаштирилгани оловдан куйганда яхши дори ҳисобланади.

Қовуқдаги жароҳатларга ва оловдан куйганда юнг парча билан ишлатилса, яраланишга тўсқинлик қилади. Шунингдек, қайноқ сувдан куйган жойга тухум сурилса, фойда қилади.

Тухумнинг оқи ва сариғи асабларни тинчлантиради. Уни суриб, оқиб кетмайдиган қилиб боғлаб қўйилса, бўғим оғриқларини қолдиради. Сариғини ҳам заъфарон ва қизил гул ёғи билан аралаштириб, кўзга қўйилса, лўқиллашини қолдиради. Агар тухум сариғи илиқ ҳолида ичилса, йўтал, зотилжам, сил, иссиқдан овоз бўғилиши, нафас қисиши, қон туфлашда фойда беради.

Бутунлигича сиркада пиширилгани ичкетишда ва ичак шилинишида фойда қилади.

Абу Али ибн Синонинг «Тиббий ўгитлар» китобидан




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔41

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔104

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔189

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар