компьютер қаршисида тўғри ўтириш керак
Баъзида компьютер олдида соатлаб ишлаганимизни сезмай ҳам қоламиз. Унинг қаршисида тўғри ўтириш қоидаларига амал қилиб, қад-қоматни чиройли сақлаб қолиш мумкин. Бу борада шифокорлар қуйидаги тавсияларни беради.
Букчайиб қолманг
Компьютерда ишлаш учун мўлжалланган махсус стол ва стулдан фойдаланиш жуда муҳим. Унда ўтириш ва ишлаш анча қулай.
Агар креслодан фойдаланcангиз, умуртқага оғирлик тушмаслиги учун суянчиқ ва белингиз орасида бўшлиқ қолмаслигига эътибор беринг. Ишлаш жараёнида букчайиб қолмасликка ҳаракат қилинг.
Масофа қулай бўлсин
Мониторни ёруғ жойга қўйиш тавсия этилмайди. Уни қуёш шуъласидан сақлаш учун деразага 90 даража қияликда қўйинг. Ранги, тиниқлиги, шрифт ҳажмини ўзингизга мослаб олинг.
Тирсак столга тегмасин
Қўллар сал қайрилиб, 90 даражадан ортиқроқ эгилган ҳолда тургани маъқул. Тирсак столга тегмаслиги керак. Кўздан мониторгача бўлган масофа қўлни чўзиб турган ҳолатдан кам бўлмасин.
Фойдали машқлар
Компьютер қаршисида ишлайдиган инсонлар учун қуйидаги машқлар жуда фойдали:
ҳар 30 дақиқада кўз гимнастикаси тавсия этилади. Бунинг учун 15 сония яқиндаги буюмга (масалан, қўлингиздаги ручкага) ва 15 сония узоқдаги буюмга (деразадаги гулга) тикилиш лозим. Шунингдек, кўздаги чарчоқни енгиш учун уларни тепадан пастга, ўнгдан чапга ҳаракатлантириш ҳам тавсия этилади;
ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқалик танаффус қилиш керак. Туриб, бироз айланинг. Озгина жисмоний машқ бажариш мумкин. Узоқ вақт ўтириш умуртқа поғонасининг силжишига сабаб бўлади. Қисқа дақиқалик ҳаракатлар эса бунинг олдини олишга ёрдам беради.
Феруза ФУЗАЙЛОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔41
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔104
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔189
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил