— Бир пайтлар туманимизда жуда чиройли маданият ва истироҳат боғи бор эди. Аҳоли ушбу масканда ҳордиқ чиқарарди. Афсуски, бир неча йилдан бери боғ қаровсиз аҳволга келди ва маҳаллий тадбиркорлар уни хусусийлаштириб, савдо дўконлари қурди. Бунга уларнинг ҳақи борми?
Маҳлиё САФАРОВА,
Қоракўл тумани
Саволга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин ҲОЖИМАТОВ жавоб беради:
— Маданият вазирлиги тасарруфидаги маданият ва истироҳат боғларини хусусийлаштириб олишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Улар фақат тадбиркорлик субъектларига муайян муддатга фойдаланиш учун топширилади. Қоидага кўра, ҳудудлардаги истироҳат боғларининг моддий техник базасига тегишли ҳокимликлар жавобгар. Истироҳат боғлари яроқсиз аҳволга тушиб қолмаслиги учун ҳокимликлар уларни бирор бир тадбиркорга ижарага бериши мумкин.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔69
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил