Энергетика ресурслари (газ, электр энергияси ва сув) ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш жараёнида аҳоли қатор муаммоларга дуч келади. Ҳозирда соҳада йиғилиб қолган ана шу камчиликлар узил-кесил ҳал этилмоқда.
— Ҳисобга олиш асбобларини қиёслаш бўйича сервис хизматларини такомиллаштириш, хусусан маиший газ ва электр ҳисоблагичларни ечиб олиш, текширишдан ўтказиш, уларни қайта ўрнатишни тизимли равишда ўтказиш бўйича агентлик бир қатор ишларни олиб бормоқда, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Абдуҳамид КАРИМОВ. — Хусусан, электр энергияси ва табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш жараёнини тартибга солиш ҳамда аҳоли ва энергия ресурсларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналар ўртасида мунозарали вазиятларни камайтириш мақсадида «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва «Ўздавнефтгазинспекция» билан ҳамкорликда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
—Айрим таъминотчилар аҳолидан газ, сув, электр ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиб бераман, деб ошиқча пул олаётгани ҳам бор гап. Бунга қачон барҳам берилади?
— Сиз айтган муаммони инкор этиб бўлмайди. Албатта, фақат жиғилдонини ўйлаётган айрим кимсалар бу ишни ўзи учун муҳим даромад манбаига айлантириб олгани ҳам рост. Улар ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиб бераман деб, аҳолидан 50-150 минг сўмгача, баъзида ундан ҳам кўп пул талаб қилади. Баъзан «Ўзстандарт»данмиз дейишдан ҳам тойишмайди. Шуни инобатга олиб, бу сингари халқни алдаётган кимсалар фаолиятига чек қўйилмоқда.
— Умуман, барча турдаги ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш қайси ташкилотда амалга оширилади?
— Ҳисоблагичларни қиёслаш «Ўзстандарт» агентлигининг қиёслаш бўлимларида ўтказилади. Бу ишга бор-йўғи уч кун вақт кетади.
— Маиший ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш учун қандай қулайликлар яратилган, қандай янги ускуналар келтирилмоқда?
— Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳозирда республика бўйича 33 та шохобча ташкил этилган. Пойтахтимизда бу иш учта туманда амалга оширилади. Шунингдек, яқин келажакда агентликнинг ҳудудий марказлари яна шундай кўплаб шохобча очади. Улар орқали сув, газ, электр ҳисоблагичларни қисқа муддатда давлат қиёсловидан ўтказиш имкони туғилади.
Республика бўйича мазкур ишларни ўнглаш мақсадида 7 миллиард сўмлик 400 га яқин янги ускуна харид қилинган. Улар ёрдамида юқори аниқликда тўғри текширув ўтказилади. Негаки, метрологик таъминотсиз ҳар қандай корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сифатли деб айта олмайди.
«Оила даврасида» мухбири
Улуғбек ЖУМАЕВ
ёзиб олди.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔69
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил