Эллик минг сўмлик купюра муомалага киритилгач, одамлар орасида «тез орада юз минг сўмлик банкнота ҳам чиқар экан», деган гаплар урчиб кетди. Бу нечоғли ҳақиқатга яқин?
— Бу миш-мишларда ҳеч қандай асос йўқ, — дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Тимур ИШМЕТОВ. — Ҳозир бу борада ҳеч қандай режа мавжуд эмас. Шундай бўлган тақдирда аҳолига баёнот берилади.
— 5 сентябрдан бошлаб, барча тижорат банкларда хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш имконияти йўлга қўйилди. Шундан сўнг, аҳолидан қанча валюта қабул қилинди-ю, қанчаси халқаро пластик карталарга ўтказиб берилди?
— Бир ҳафта давомида аҳолидан 200 миллионга яқин, экспортчилардан тахминан 100 миллион АҚШ доллар маблағ сотиб олинди. 100 миллиондан ортиқ маблағлар ташкилотларга сотилган. Бу жуда ижобий натижа. Режамизнинг кутилганидан-да яхшироқ самара берганини кўрсатади.
— Хорижий валюта курсининг қиймати қандай мезонлар асосида белгиланади?
— Валютани олишда ҳам, сотишда ҳам барча банклар биржада иштирок этади. Бундан кўзланган мақсад — ўша кунги ҳолатнинг қатъий баҳосини белгилаш. Бошланғич курс 8100 сўм этиб белгиланган бўлса-да, бундан кейин валюта курси талаб ва таклифдан келиб чиқиб ўзгариб туради. Зеро, валюта маблағлари бозорда шаклланади.
— Бундан кейин валюта кунлик курсининг келажаги қандай бўлади?
— Очиғи, бу қийин масала. Чунки курсни назорат қилиш ички ва ташқи омиллар билан боғлиқ. Ички омиллар ўзимизнинг нақд пул ва кредит сиёсати ҳамда иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришидир. Хабарингиз бор, Марказий банк қайта молиялаштириш фоиз ставкасини 9 фоиздан 14 фоизга кўтарди. Бу айнан пул массаси кескин ошиб кетишининг олдини олиш учун қилинди.
Ички омилларни қисман назорат қилиш мумкин, лекин ташқиларини тартибга солиш бизнинг қўлимизда эмас. Улар хусусида айтадиган бўлсак, бу — мамлакатимизга хориждан кирадиган ва хорижга чиқадиган валюта маблағи билан белгиланади. Давлатимиз билан савдо-сотиқ қиладиган хорижий давлатларнинг иқтисодий ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яъни, бизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга хорижда талаб ортиб, экспорт ҳажми кўпайиб, валюта кўпроқ бизга кирса, курс пасаяди. Агар тескариси бўлса, яъни валютамиз хорижга кўп чиқса, курснинг нархи ошади.
— Жисмоний ва юридик шахслар банкдан валютани нақд кўринишда ҳам сотиб олиши мумкин бўладими?
— Бу масала ҳам тез орада ижобий ечим топади ва аҳоли бемалол, чекланмаган миқдорда валютани нақд кўринишда харид қилиш имкониятига эга бўлади.
Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
«Оила даврасида» мухбири
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔69
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил