Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Ота-онанинг энг муқаддас орзусифарзандининг бахту камолини кўриш. Бугунги кунда мамлакатимизда бу масала нафақат ота-оналар, балки давлатимиз, жамиятимизнинг устувор мақсадига айланди.

Ана шу мақсадлар педагогика фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Қуроновни «Болам бахтли бўлсин, десангиз...» деб номланган ўқув қўлланмасини ёзишга ундади. Албатта, инсон тарбиясидек мураккаб мавзуда китоб ёзиш осон эмас. Бунинг учун йиллар, ўн йиллар керак бўлади. Ушбу китоб ҳам муаллифнинг кўп йиллик кузатишлари натижасидир.

 

Тарбия билимни талаб қилади

Одамлар кўп нарсаларни бир-биридан сўраб билиб олишади. Боласи шамолласа қандай компресс қилишни, болалар кийим-кечаклари сотиладиган дўконларни, репетиторларни, валюталар курсини бир-биридан сўрашади. Лекин негадир, «Менга фарзанд тарбиясини ўргатинг», деган ота-она жуда кам. Борлари ҳам гап очилиб қолганда, эсига тушса, эринмаса сўрайди. Лекин уйидан чиқиб, машинасига ўтириб, ёки телефондан, интернетдан фарзанд тарбиясига доир маълумот қидир­япман, деган кишини мен ҳали кўрмадим.

Бахтли бўлишга ўргатиш

Фарзандга олтин, кумуш, кўчмас мулк, иморат, хусусий корхона, қимматбаҳо автомобиль, акцияларни бериш мумкин. Лекин бахтни бериб, нотариусда унинг номига расмийлаштириб, мерос қолдириб бўлмайди. Буни билган маърифатли, ақлли ота-оналар болаларини тўғри яшаб, бахтли бўлишга ўргатишади. Эринмасдан, мақсадли, режали, худди спортчини Олимпиадага тайёрлаётгандек. Натижада уларнинг болалари қуйи лигадан ўртага, ўрта лигадан юқори лигага, юқоридан олий лигага кўтарилиб бораверади. Тарбияланмаётган, яъни тай­ёрланмаётган болалар худди спорт билан шуғулланмайдиган болаларга ўхшайди. Улар ҳаёт лигаларининг пиллапояларига чиқа олмасдан, қуйида қолиб кетади.

Ўз-ўзидан тарбияли бўлиб қоладими?

Кимдир «Тарбия ҳаммага маълум нарса-ку. Вақти келса, Худо хоҳласа, ўз-ўзидан йўлини топиб кетади», дейиши мумкин. Лекин мен шунча яшаб, бирор яхши ишнинг ўз-ўзидан амалга ошганини кўрмадим. Сиз-чи? Бу гапни сиз эмас, ялқовлар, боласига бефарқлар, «бизга бўлаверади», дейдиган кишилар айтишади. Ўзлари қилишлари керак бўлган ишни Худога ташлашади.

Оддий бир мисол: тайёрланмаган йигит тест варақасини қандай тўлдирсин? Ўрганмаган қиз инглиз тилида қандай сўзласин? Оқибат нималиги кўрсатилмаган, ўргатилмаган фарзанд қандай қилиб оқибатли бўлсин? Оқибатсиз ўғил айбдорми? Ёки унга оқибатни ўргатмасдан, меҳр кутаётган ота-онами?

Нима ўришни истасангиз, шуни экинг

«Нима эксанг, шуни ўрасан», дейди халқимиз. Бу мақолни «Нима ўришни истасанг, шуни эк», деб айтиб кўрайлик. Ана шунда суҳбатимизни нега «Болам бахтли бўлсин, десангиз...», деб атаганимизнинг сабаби аён бўлади. Бу нима дегани?

«Шерзод қандай йигит?»

Фараз қилинг: 2028 йил. Ўтган ҳафта ўғлингиз Шерзодга яхши бир хонадоннинг қизини сўраб, совчи юборгансиз. Бугун маҳаллангизга бир нотаниш киши келиб, «Шерзод деган йигитни биласизларми? Жиянимизга совчи қўйдирибди. Сўраганнинг айби йўқ, дейдилар. Маҳалласидан сўраб билайлик деб келувдик. Илтимос, бу умр савдоси. Алданиб қолмайлик, ростини айтинг, Шерзод қанақа йигит?», деб одамлардан сўраб юрган эмиш.

Маҳалладошлар нима десин? Ўғлингизнинг қайси сифатларини айтсин? Бўйи баланд (ёки паст) десинми? Зўр кийинади (ё кийинмайди) десинми? Математика, чет тилини яхши билади (ё билмайди) десинми? Чиройли (ё хунук) десинми? Машинаси зўр (ёки ярамайди) десинми? Йўқ, сиз бундай жавобларни зинҳор истамайсиз.

Аксинча сиз Шерзод ҳақида мана бу хусусиятларни айтишни истайсиз:

1) ичмайди, чекмайди, спорт билан шуғулланади;

2) ўз касбининг устаси;

3) меҳнатсевар, тиришқоқ;

4) ёлғон гапирмайди (рост­гўй);

5) бировнинг ҳақини емайди, бировга ҳақини едирмайди;

6) ота-онаси, қариндош, маҳалла-кўйга меҳрибон, хушмуомала.

Яна «Нима ўришни истаса­нгиз, шуни экинг» деган гапимизга қайтамиз. Сиз ўғлингизда мана шу олти фазилатни, таъбир жоиз бўлса, экиб, «ўриш»ни истадингиз. Шерзод 8 ёшда. Демак, ҳали вақт бор. Энди мана шу фазилатларни экинг. Суғоринг, парвариш қилинг. Ахир, «Нима эксанг, шуни ўрасан», дейдилар.

«Болам бахтли бўлсин, десангиз...» китобидан

(Давоми бор)




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар