Ватанимиз мустаєиллигининг 26 йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ташкил этилган «Ёшлар поезди» Нукус шаҳрига келди.
Меҳмонларни Нукус темир йўл вокзалида кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олди. Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва қишлоқларида, олис овулларида уч кун давом этадиган тарғибот тадбирларида ёш олимлар, шоир-ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, таниқли спортчилар, тадбиркорлар, эстрада хонандалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари ёшлар билан учрашиб, мулоқотда бўлади.
Тадбирлар Нукус шаҳридаги «Ёшлар маркази»да матбуот анжумани билан бошланди. Унда «Ёшлар поезди» тарғибот акциясини ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, ёшларда жамиятимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларга, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнларга дахлдорлик туйғусини юксалтириш, уларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асраш, йигит-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишдан иборат экани таъкидланди.
— Тарғибот тадбирларини таълим муассасалари, маҳаллалар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, ҳарбий қисмларда ташкил этиш режалаштирилган, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Ободбой Дониёров. — Акция доирасида Хўжайли туманидаги 1-болалар Мурувват уйида ҳам хайрия тадбири ўтказилади.
«Ёшлар поезди» таркибида келган ёш олим, гид-экскурсовод, фотосуратчи, блогер ва журналистлардан иборат илмий экспедициянинг 25 аъзоси Мўйноқ туманига жўнаб кетди. «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу илмий экспедиция аъзолари уч кун давомида Оролбўйи ҳудудида истиқомат қилиб, ҳақиқий ҳолат билан танишади.
А.ОРТИҚБОЕВ,
ЎзА
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил