Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида агентлик тизимида «Ўзбекаккредитация» давлат корхонаси ташкил этилди.
— «Ўзстандарт» агентлигининг 2017-2018 йилларда аккредитация бўйича халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳамда 2017 — 2021 йилларда агентлик тизимидаги йирик саноат корхоналари таркибидаги синов ва калибрлаш лабораторияларини халқаро даражада аккредитация қилиш масаласини уддалаш кўзда тутилган, — дейди «Ўзбекаккредитация» давлат корхонаси директори Шокир АЛИМОВ. — Қолаверса, жамоамиз зиммасига мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилиш, шунингдек, улар фаолияти устидан инспекция назорати вазифаси юклатилган.
— Маҳсулот сифатсиз тайёрланса чора кўриладими?
— Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот номувофиқ деб топилса, у ҳолда сертификатлаштириш идораси томонидан истеъмолчига етказилган зарар тўлаб берилади. Қолаверса, давлат корхонамиз ҳам тенг жавобгар бўлади.
— Тиббий лабораторияда текширувдан ўтган бемор натижанинг икки хил чиққанидан норозилик билдирса, нима бўлади?
— Афсуски, узоқ йиллардан бери бу ҳол учрамоқда. Бундан кейин барча тиббий лабораторияларни сертификатлаштирамиз. Бу — лабораторияларда энди адолатли текширув ўтказилади, дегани.
— Шу йилнинг ўтган олти ойи давомида ярим миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот яроқсиз, деб топилибди. Бу қолган сертификатлаштириш идоралари ишламаяпти деганими?
— Бозорларимизда номувофиқ ва сифатсиз маҳсулотларнинг ҳам учраётгани бор гап. Юқорида сиз айтган ярим миллиард сўмдан зиёд маблағ фақат 26 та сертификатлаштириш идоралари томонидан аниқланган. Ачинарлиси, қолган идоралар фаолиятида номувофиқликлар аниқланмаган. Бу эса улар томонидан олиб борилаётган синовларга шубҳа уйғотади. Агентлик томонидан мавжуд сертификатлаштириш идоралари фаолияти ўрганилганда мазкур идоралар фаолиятида ҳам талайгина камчиликлар борлиги аниқланди.
— Бозорларимиздаги тарозиларнинг ҳолати қачон яхшиланади?
— Бозорларимиздаги тарозилар ҳам бундан кейин АҚШ, Германиядаги тарозилар каби аниқ, адолат мезонларига мос бўлиши керак. Бунинг учун мавжуд лабораториялар босқичма-босқич модернизация қилиб борилади.
«Оила даврасида» мухбири
Улуғбек ЖУМАЕВ
ёзиб олди.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔69
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил