Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Мақсадни имконият белгилайди

Имконият яратилмаса, баркамол авлодни тарбиялаш баъзи давлатлардаги каби қумга чизилган режа бўлиб қолаверади. Бизда эса, аввало, ана шу имкониятлар муҳайё қилинди. Албатта, бунинг ўзи бўлмади. Аввало, қонунлар шу буюк мақсадга йўналтирилди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилиб, жорий этилди. Бюджет маблағларининг энг катта қисми энг яхши инвестицияга — инсон капиталига, баркамол авлод тарбиясига  ажратилмоқда.

Юртимизда  2008 йил «Ёшлар йили», 2010 йил «Баркамол авлод йили», 2012 йил «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилингани, янги қурилган мактаблар, лицей, коллеж, мусиқа мактаблари, таълим инфратузилмаси ислоҳоти, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ўқув-методик база деган, оддий одамларга сезилмайдиган, лекин самараси бебаҳо юзлаб тадбирлар амалга оширилди. 

Дунёда рўй берган, юз бераётган ҳар бир нотинчлик, низо, бахтсиз воқеа, бузилган оила, синган тақдир тарихи «лента»сини орқага қайтарсак, тарбияга бориб тақалади. «Олдин пул, кейин маънавият» йўлини тутиш бўлиб чиқади.

Уларнинг бу хатоси дунёда «бой берилган авлод» — «Lost generation»  иборасини пайдо қилди.

«LOST GENERATION»

Бутун бошли оилалар моддий бойлик ортидан қувиб кетишди.  Фарзандлар тарбиясини эса бегоналарнинг қўлига топшириб қўйишди. Тарбиядан(!) вақтларини тежаб, 100 пул фойда топишди ҳам. Бугун эса... жонсарак бўлиб, болаларини қайта тарбиялашга 1000 пул сарфлашмоқда. Лекин самара 10 пуллик бўлаётир. Чунки вақт бой берилган. Мана, сизга «олдин моддий ҳаёт, кейин маънавият» деб яшашнинг аянчли оқибати. «Бой берилган авлод» муаммосининг педагогик маҳсули.

«Одноклассники»

«Бой берилган авлод»ни кўрган айрим сиёсий-молиявий гуруҳларнинг иштаҳаси очилиб кетди. Улар ёшлар қалбининг “параболик антенналари”ни ўзларига қаратиб олишди. «Odnoklassniki», «Facebook»,  «Vkontakte», «Twitter» каби ижтимоий тармоқлар ёшларга идеал «улашмоқда». Энди улар ўз ватанига эмас, ижтимоий тармоқлар, хориж ҳаётига кўпроқ маҳлиё бўлиб қолмоқда. Улар ўз халқининг қаҳрамонларига эмас, «оммавий маданият»нинг қаҳрамонларига тақлид қилишмоқда. Шунинг учун бу бой берилган авлодни «ушлаб туриш», ўз Ватанига, миллатига, ота-онасига «қайтариш» энди жуда кўп маблағ, вақтни талаб қилмоқда. Чунки бу авлодни қайта тарбиялаш жамиятга қимматга  тушмоқда.

Фарзандларимиз ҳақида  устозлари нима дейишяпти?

Андижонлик педагог Арофатхон Исманованинг сўзларини эксперт фикри сифатида қабул қилсак бўлар:

«Фарзандларимиз биздан кўра кучли! Чунки ҳам жисмоний, ҳам интеллектуал кучли фарзандларимиз Ватанимизни жаҳонга машҳур қилишмоқда. Мана ман деган мамлакатларнинг спортчиларини енгиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришяпти. Чунки уч босқичдан иборат узлуксиз спорт мусобақалари тизими ишлаб турибди. Уларнинг бўйлари ҳам, ирода, кучлари ҳам бизникидан ортиқ. Бу — уларнинг биздан кўра кучли бўлаётгани эмасми?!

«Фарзандларимиз биздан кўра билимли! Чунки улар мураккаб технологияларни бошқармоқдалар. Бир неча тилларда бийрон сўзлашишмоқда. Дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги тенгдошлари билан бемалол мулоқот юритмоқда. Ўзбек тилини тушунувчи роботлар яратмоқда. Биз буларни орзу ҳам қилолмасдик. (Чунки одам бирор нарсани орзу қилиши учун аввало ўша нарсани ҳаётда кўриши керак-да!). Яқинда бўлиб ўтган Менделеев халқаро олимпиадасида болаларимиз қўлга киритган 2 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медали бунинг тасдиғи эмасми? Қачон шундай бўлган?!

Фарзандларимиз биздан кўра доно! Улар огоҳ, ҳушёр, сезгир. Чунки буюк боболари меросидан баҳраманд. Аждодлари ўгитлари улар учун дастурил­амал. Улар ҳозирни эмас, эртани, истиқболни ўйлаб, ўзлари, мустақил режалар тузиб ўқиб, ишлашмоқда. Ўзи ёш-у, Давлат мукофотлари совриндори бўлиш­япти. Бу донолик эмасми?!

Фарзандларимиз биздан кўра бахтли! Чунки жаҳоннинг камдан кам мамлакатларида бўладиган 12 йиллик бепул таълимни 7 тилда олишяпти. Коллежларни бир эмас, бир неча касбни эгаллаб битиришмоқда. Хоҳласа — ўқиш, хоҳласа — иш тайёр. Оила қурса, янги, замонавий уй-жойлар билан имтиёзли таъминланяпти. Бундай ёшлар бахтли эмасми?!

(Андижон тумани,

2013 йил 15 апрель)




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар