Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЭНГ ПОК ИНСОН

Қишлоғимизда Абдишукур девонани ҳеч ким менсимайди.

Абдисаттор қассобдайлар эса уни алдаб, ишлатиб, уйига қуруқ қўл билан ҳайдаб юборишдан ҳам тоймайди. Лекин бир воқеа сабаб шу Абдишукур исмли инсонга меҳрим тушди.

* * *

Мамат тунукасознинг аёли Абдишукурларнинг қовунзори ёнидаги ердан пахта тераркан. Тунукасоз ҳар намозшом фартугу қанорлардаги «оқ олтин»ларни инқиллаганча тележка ўлгурнинг ёнига тарозидан ўтказиш учун олиб бораркан. Нима бўлибди-ю, бир куни Мамат ёрдамга бормабди. Абдишукур дудуқлана-дудуқлана бунинг сабабини Робия янгадан сўрабди.

* * *

Сал пинакка кетган Мамат девонанинг қулоқни қоматга келтирадиган тўпоринамо чақириғидан уйғонибди. Супага чиқса, Абдишукур иккита қовунни касалкўрдига келтирганмиш. У тунукасознинг тирсагидан синган қўлини кўриб, «сени ким урди, айт? Мен ўшанинг кўзига кўрсатаман!»  деб ер тепинармиш.

Мамат том шуваётганида тепадан йиқилганини тушунтирибди. Хуллас, Абдишукур бемор то тузалгунча ҳар намозшом уни йўқлайдиган бўлибди.

— Соғайгач ўйлай бошладим, — деди Мамат тоға. «Абдишукурга қандай яхшилик қилсам экан-а?..»

Бир куни унга қизим туғилган кунимда совға қилган асл чармдан тайёрланган этикни илиндим. Абдишукур ҳадяни олишга унамади. Лекин ниятим самимийлигини илғаб:

— Неча пул (бироқ, у саводсиз эди) бу? — деди жиддий.

* * *

— Йўлда Абдишукурнинг онаси Ҳалима янгани учратдим, — деб сўзида давом этди тунукасоз. — Онахон «этикни пулини тўлайман», дея туриб олди. Унга бошимдан ўтган воқеани айтиб беришдан бўлак иложим қолмади. Қишлоғимиздаги энг пок инсон Абдишукур экан. Қариндош, яқинларимдан кўрмаган меҳрни фақат ана шу ўғлингиздангина кўрдим, деган сўзларимдан кейин онаизор  негадир тўйиб-тўйиб йиғлади.

У то уйимга етгунимча аллақандай туйғу оғушида ортимдан термилиб қолганини ҳис этдим.

Обид ҚЎЛДОШ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар