Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...


Муҳаммаджон ҚУРОНОВ

Комил инсон ким?

Комиллик. Камолот. Баркамол. Комил инсон. Пири комил... Бу сўз, ибораларни кўп эшитамиз, айтамиз, ўқиймиз. Луғатларда комил сўзи — тўлиқ, етук, мукаммал маъноларини, баркамол эса етукликка эришган, мукаммал, камол топган, бекаму кўст маъноларини билдириши айтилади. Янада аниқроқ айтсак, бекам — бирор жиҳатидан ками, кемтиги йўқ; бекўст — бирор эгри ёки ортиқча жойи йўқ, бенуқсон дегани.

Комил инсон ғояси турли халқларнинг, эртак, достонларида, миллий қадриятларида, ривояту ҳикоятларида, китобларида, урф-одатларида тажассум топган. Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Алишер Навоий каби алломаларимиз асарларида, миллий тарбиямизнинг бош ғояси бўлиб келди.

Жаҳон сайёҳларини мафтун қилаётган меъморий обидалар, қасрлар, мадрасалар пештоқларидаги ёзувларда, ҳайкал, деворий суратларда ҳам боболаримизнинг (бугунги тилда айтсак) ғоялари  битилган.  Уларда ҳам комил инсон ғоясининг турли шакл ва тасвирлари бисёр. Шунинг учун ҳақли равишда Ўзбекистон — оламга комил инсон ғоясини берган буюк цивилизация  марказларидан бири, дея оламиз.

Ҳа, комил инсон ғояси биз учун бугун кўтарилган ғоя эмас. Бу ҳақиқат миллий тарбиямизнинг туб негизларидан давом этиб келмоқда.

Ривожланган давлатларда болаларга қандай фазилатлар сингдирилмоқда?

Энг ривожланган давлатлар юксалиш арафасида тарбия масаласини биринчи ўринга қўйишган. Улар ўз ёшларини эртанги куннинг юксак талабларига пухта тайёрлаб кириб боришган. Чунки бу рақобатли дунёда эртанинг талаблари янгича, мураккаброқ, қийинроқ бўлган.

Жанубий Корея

Жанубий Кореяда юксалиш арафасида «табиий ресурслар чекланган, ижодга эса чегара йўқ» деган шиор кўтарилган экан. Бу — юксак ақл-заковатни комил инсон фазилатларининг гултожига айлантиришга даъват эди.  Шунга амал қилиб, кам бўлишмади.

Тарбияга амалий, прагматик ёндашган давлатлар тезда назарий қоидалардан бугунги ва эртанги кун учун «фойда» чиқариб олди.  Тарбиянинг кўзга кўринмайдиган назарий тушунчаларини кўринадиган нарсаларга — образларга, замонавий технологияларга айлантиришди. Ҳал қилувчи омилларга эътиборини кучайтириб, бошқалардан ўзиб кетишди. Ўша синалган фазилатлар янги хислатлар билан бойитилиб, шакллантирилмоқда. 

АҚШ

«Америка — 2000: таълимни ривожлантириш стратегияси(1991)» дастурида етук шахсга хос фазилатлар сифатида ростгўйлик, мақсадда собитқадамлик, тўғрилик(рўй-ростлик), пухталик ва шахсий масъулиятга устуворлик берилди. Шунингдек, ёш америкаликларда жасурлик, фидойилик, барқарорлик, қатъийлик, тиришқоқлик, ҳамдардлик, бағрикенглик сингари   асосий фазилатларни шакллантириш кўзда тутилган.  

Буюк Британия, Франция

Буюк Британияда таълим бўйича Миллий комиссия (1993) мактабга: ёшларда ҳақиқатпарварлик, бошқаларга ҳурмат, жамият олдида бурчга содиқлик, одамларга ғамхўрлик, маданий меросга ҳурматни шакллантириш, демократик эркин жамият фуқаролари бўлиш, бағрикенглик фазилатларини сингдириш, ахлоқан ва маънан кучли шахслар қилиб етиштириш  вазифаларини юклади.

Франция таълим вазирлиги кўрсатмаларида (1985) масъулиятли, ғурурли, ўзгаларни ҳурмат қилувчи, бошқалар билан ҳамкорликка тайёр, ирқчиликка муросасиз маданий турфа хилликка мойил қилувчи Францияга муҳаббатини Озодлик, Тенглик, Қардошлик ғоялари билан уйғун ривожлантирган демократик жамият кишиси фазилатларига эга шахсни тарбиялаш назарда тутилган.

Япония

«Таълим тўғрисида»ги Қонунда мактабга тинчлик ва инсонийлик идеалларига амал қилувчи миллатни шакллантириш вазифаси юклатилган. Яъни: шахс сифатларини тўлиқ ривожлантириш; тинчликпарвар давлат ва жамият қурувчиларини тарбиялаш, ҳақиқатпарварлик ва адолатлилик; шахсий эркинлик; меҳнатсеварлик; масъулиятлилик; мустақил фикрлилик; ўзгалар билан ҳамкорлик, анъанавийлик билан замонавийликни англаш; халқаро ҳамкорликка тайёрлик; кундалик турмуш малакаларига эгалик; руҳан ва жисмонан кучлилик; ўзини бахтли ва бошқалар билан уйғун қила олиш фазилатлари шакллантирилмоқда.

«Идеал японнинг фазилатлари» деб номланган ҳужжатда япон ёшларида 16 та фазилатни шакллантириш белгилаб берилган. 16 фазилат 4 та гуруҳга бўлинади. Булар: 1) шахсий сифатлар: эркинлик, ўзига хосликни ривожлантириш, мустақил бўлиш, ўз ҳоҳишларини идора қила олиш, пиетет(эҳтиром) туйғусига эгалик; 2) оила бошлиғига хос сифатлар: ўз уйини меҳр-муҳаббат, ҳаловат ва тарбия масканига айлантира олиш; 3) ижтимоий сифатлар: ўз ишига садоқат, жамият фаровонлигига ҳисса қўшиш, ижодкорлик, миллий (ижтимоий) қадриятларни ҳурмат қилиш; 4) фуқаролик сифатлари: ватанга содиқ бўлиш, давлат рамзларини қадрлаш, ижтимоий фаоллик, энг яхши миллий фазилатлар соҳиби бўлишни ўргатади.




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар