асосий инсоний бурчимиздир
Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кишини хурсанд қилиши аниқ. Аммо яқинда Тузель мавзесида метро қурилиши жараёнидаги бир жиҳат эътиборимни тортди.
Кўприк қуриш мақсадида қазилган чуқурлар атрофига ҳеч қандай тўсиқлар қўйилмаган. Агар уларнинг шундоққина ёнида серқатнов автомобиль йўли жойлашганини инобатга олсак, хавфсизлик масаласи бироз назардан четда қолмадимикан?..
Шу билан бирга, айрим қурилиш майдонлари атрофидаги чиқиндилар уюмини, кўчаларнинг ифлосланиши бироз дилни хира қилади. Шундай вақтда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасидаги «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деган таъкидни ёдга олиш ўринли бўларди.
Давлатимизнинг бош қомусида бу масалага алоҳида эътибор қаратилишининг замирида биринчи навбатда аҳоли хавфсизлиги ва табиатга соғлом муносабатни шакллантириш масаласи турибди.
Қадимдан ота-боболаримиз қуриган бир дарахтнинг ўрнига бошқасини қадашган. Шу йўл билан табиатнинг мувозанатини сақлашга ҳаракат қилишган. Аслида биз нафас олаётган ҳаво, мазали мевалар етиштириб бераётган тупроқ, чанқоғимизни қондираётган сув табиатнинг омонати эмасми? Унга тўғри муносабатнинг шаклланиши эса, аввало, оиладан бошланади. Болага кичиклигиданоқ сувга чиқинди ташламасликни, ерга ниҳол қадашни ўргатиб борсак, унинг онгида ўз-ўзидан бунёдкорлик, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабат шаклланади. Бу ўгитларнинг ўз вақтида берилиши, ҳаттоки, оилавий қадриятга айланиши эса жамият ҳаётидаги кўплаб муаммоларга ечим дегани. Ҳар бир инсоннинг беминнат фойдаланаётган табиий бойликларни қадрлаши, эҳтиёт қилиши унинг касбида ҳам ўз аксини топади.
Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, юртимизда жадаллик билан қурилаётган йўл ва кўприклар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва тураржой бинолари ҳудудларида табиатга нисбатан тўғри муносабатда бўлиш зарур. Бунда чиқиндиларнинг ўз вақтида махсус жойларга элтиш тупроқ зарарланишининг олдини олса, чанг-тўзон кўтарилмаслиги ҳаво мусаффолигини сақлаш демакдир. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган брифингда муҳокама қилинган айни масалаларга фақат мутасаддиларнинг эмас, ҳар биримиз бурчли эканимиз таъкидланди.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔70
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔64
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔184
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил