Қизларни оилага тайёрлаш, бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларни ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш бугун долзарб масала ҳисобланади. Бунга эришиш учун эса яқинда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошида «Қизларжон» клуби ташкил этилди. Хўш, ушбу клуб фаолияти нималардан иборат? У ўз олдига қандай режаларни қўйган?
— Клубимиз олти йўналишни ўз ичига олган бўлиб, қизларни ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини оширишни мақсад қилган, — дейди Тошкент шаҳар «Қизларжон» клуби раиси Диляра Мелдибекова. — Жумладан, клуб аъзолари «Ўзбекистон қизлари терроризмга қарши» лойиҳаси устида иш олиб боради. Қолаверса, қизларни оилага тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир туманда «Оилага тайёрлаш мактаби» фаолият юритади.
— Бу мактабда, асосан, нималар ўргатилади?
— Оилага тайёрлов мактаби иш билан банд бўлмаган, ҳеч қаерда таҳсил олмаётган уюшмаган қизларни бир жойга жамлайди. У ерда икки ой давомида қизларга таълим берилади, ҳунар ўргатилади. Ўқув мактаби сўнггида қизлар иш билан ҳам таъминланиши кўзда тутилган.
— «Қизларжон» клубига аъзо бўлиш шартлари қандай?
— Ҳеч қандай талаблар қўйилмаган. Унга ўттиз беш ёшгача бўлганлар аъзо бўлиши мумкин. Бир нарсани унутмаслик керак: шу ёшдагиларни қамраб олиш — клубнинг бош вазифаси. Клуб аъзолари учун турли тўгараклар ташкил этилган. Ҳар бир туман Ёшлар иттифоқи кенгашига коллеж бинолари ажратиб берилган. Бу бинолар барча учун қулай жойда жойлашган ва у ерга келиб-кетишда муаммолар юзага келмайди. Тўгаракларимиз ана шу биноларда ўтказилади. Дарслар мутлақо бепул, истаган қиз унга аъзо бўлиши мумкин. Масалан, ҳозиргача Мирзо Улуғбек туманида япон ва инглиз тили бўйича тўгарак очилган. Ёшлар ушбу тўгаракда иштирок этиб, хорижий тилни бепул ўрганишмоқда.
Ноилахон АҲАДОВА
ёзиб олди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил