Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ногирон, кўзи ожиз, эшитиш қобилияти чекланган, муомала лаёқатига эга бўлмаган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш мақсадида фаолиятни бошлади.
— Анчадан буён имконияти чекланган фарзанд тарбиялаётган оналарга кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлашни ўйлаб юрган эдим, — дейди марказ раҳбари Раъно ШОДИЕВА. — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бу мақсадимни амалга оширишда туртки бўлди. Эндиликда мазкур марказ юртимиздаги имконияти чекланган ёшлар учун асосий кўмакчи бўлишига бор билим ва кўникмаларимизни сафарбар қиламиз.
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил