Жараён      Бош саҳифа

25 НАФАРИГА КРЕДИТ, ҚОЛГАНИ ЎЗ МАБЛАҒИ БИЛАН...МИ?

«Йигит кишининг ҳаётда ўз ўрнини топиши жуда муҳим. Бу унинг келажакда оиласини маънавий ва моддий эҳтиёжларини қондиришида муҳим саналади. Қолаверса, зиммамизга юрт ва халқ учун хизмат қилиш масъулияти ҳам юкланган. Шу мақсадда гарчи қийинчиликлар бўлса-да, ўз мустақил тадбиркорлигимни йўлга қўйишни мақсад қилдим».  

25 НАФАРИГА КРЕДИТ, ҚОЛГАНИ ЎЗ МАБЛАҒИ БИЛАН...МИ?

Ватани ва оиласи олдидаги бурчини чуқур англаб етаётган бундай ёшларимиз кўп. Фақат имкон ва шароит бўлса бас. Бугун уларнинг айримлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги билан ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқда. Айнан бир ҳудуд миқёсида бу кўрсаткичларни билиш мақсадида Ёшлар иттифоқининг Наманган вилоят кенгашига мурожаат қилдик.

Айрим мутасаддиларнинг жавоблари эса бизнинг ҳайратимизни оширди. Муассасага бир неча бор қўнғироқ қилиб ҳам 2017 йилда вилоят ёшларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотга аниқлик кирита олмадик.

Масъул ходимнинг иш жойида эмаслиги боис ўзи ҳам иккиланиб берган маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида 25 нафар ёш ўз бизнесини бошлаш мақсадида кредит сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 5 нафарининг масаласи ижобий ечим топиб, 125 миллион сўм кредит ажратилган. Қолганлари эса жорий йил албатта ҳал этилади, деб ишонч билдирди. Аммо тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги мингдан ортиқ ёшларнинг атиги 25 нафарининг кредит олиш истагини билдириши ҳам бироз шубҳали. Мутасадди бу ҳолатни «Бошқа ёшлар ўз маблағлари асосида иш бошлаяпти», дея изоҳлади.

Бундай ҳолат кишини бироз ўйга толдиради. Бугун Ёшлар иттифоқига қаратилаётган катта эътибор ва берилаётган имкониятлардан виждонан фойдаланиш учун, аввало, ёшлар билан бирга нафас олиш, уларнинг дардини ҳис қилиш керак эмасми? Тўғри, имкониятлардан унумли фойдаланиб, юрт ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган ёшларимиз ҳам йўқ эмас. Масалан, Наманган вилояти Чортоқ туманида истиқомат қилаётган Нажотбек Анваржонов ҳам шу йили коллежни тамомлади. Яқин қариндошларининг тадбиркорлик фаолиятини кузатиб юрган бу йигитда ҳам ўз бизнесини очиш истаги туғилди. Шу мақсадда «Менинг бизнес ғоям» кўрик-танловининг Наманган вилояти ғолиблари сафидан ўрин эгаллади.  

— Вилоят аҳолисининг эҳтиёжидан келиб чиқиб ўз бизнесимни трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида ташкил этишни мақсад қилдим, — дейди ёш тадбиркор Нажотбек ­АНВАРЖОНОВ. — Ташкил қилмоқчи бўлган корхонамизда 14 та ишчи ўрни яратилади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмаги билан 50 миллион сўм кредитни қўлга киритиш арафасидамиз. Ҳозир сўнгги қурилиш ишларини якунламоқдамиз. Биз асосан, мавсумга қараб эркаклар, аёллар ва болалар учун кийим-кечаклар тикишни мақсад қилганмиз. Хомашё сифатида эса ўзимизнинг табиий пахта матосидан фойдаланмоқчимиз. Келажакда маҳсулотларимиз билан жаҳон бозорига ҳам чиқиш ниятидамиз.

Ҳар бир ёшнинг ҳаётига кириб борсак, мақсадлари йўлида астойдил кўмаклашсак, унинг ҳаётга қараши ўзгаради, шижоати ортади. Инсоннинг яшашдан аниқ мақсади ва шунга мос равишда ҳаракати бўлса, бу нафақат ўзи ва оиласига балки, жамият фаровонлигига таъсир кўрсатади. Бунга эришиш учун эса биринчи галда қулай имконият ва шарт-шароит яратиб берилиши жуда муҳим. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шу йўлдаги ишларни бошлагани барчага аён. Буни рақамлар мисолида ҳам кузатиш мумкин.      

— Ёшлар тадбиркорлигига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бугунги кунда бир қанча банклар билан ҳамкорликни йўлга қўйган, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тадбиркорликни ривожлантириш бўлими мудири Феруз ОБЛАЯРОВ. — Хусусан, Ўзбекистон миллий банки йилига 14 миллиард, «Туронбанк» АТБ 1 миллиард ва «Микрокредит» АТБ ойига 350 миллион сўм маблағларини айнан ёшлар учун ажратмоқда. Самарали натижа кўрсатиши мумкин бўлган бизнес ғоя таклиф қилган ёшлар ҳеч қандай муаммосиз бу маблағлардан ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўйишда фойдаланиши мумкин. Жорий йилда ёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерларга 344,9 миллиард сўм, касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг тадбиркорлик лойиҳалари учун 279,6 миллиард сўм имтиёзли кредитлар берилишига кўмаклашилди.

Кўриниб турибдики, тадбиркорлик учун ажратилаётган маблағлар кам эмас. Аммо бугун бу имкониятлардан тўла фойдалана олмай, кредит олиш учун ойлаб банкларга қатнаётган ёшлар ҳам талайгина. Муаммонинг ечими эса, ёшлар ва уларга кўмаклашувчи ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашдир.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар