Ёшлар учун янги тажриба мактаби ишламоқда
Бир жиноят ишини очиш, айбдорни топиш осон иш эмас. Бунинг учун тажриба, малака ва шижоат талаб этилади. Айниқса, бунга ёшларнинг сафарбар этилиши уларнинг вақти ва куч-қувватини самарали ишга жалб этиш имконини беради.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашларида фаолият олиб бораётган «Жасорат» клубининг фаол аъзолари ўз зиммасига мана шундай масъулиятли вазифани олишган.
Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши қошидаги «Жасорат» клубига бугунги кунда 65 нафардан ортиқ ёшлар аъзоликка қабул қилинган. Кенгаш қошида штаб ташкил этилган бўлиб, ёшлар навбат билан махсус тадбирларда иштирок этмоқда.
— Бугунги кунда клубимиз аъзолари жиноятга мойил ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшларга ёрдам беришга астойдил бел боғлашган, — дейди Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳуқуқий саводхонлик бўлими мудири Феруз БОБОҚУЛОВ. — Уларга ўқувчилар назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш мақсадида «Давомат», «Тунги рейдлар», «Ўсмир», «Назорат» каби профилактик тадбирларини ташкил этиб бориш вазифаси юклатилган.
Яқинда штабга қўнғироқ қилиб, шахсий автомашина йўқолгани тўғрисида маълумот беришди. Зудлик билан ички ишлар ходимлари билан бирга «Жасорат» клуби аъзолари барча бириктирилган маҳаллаларда суриштирув ишларини олиб боришди. Изи совимай жиноят фош этилди. Ўғирланган автомашина профилактик ҳисобда турувчи, Навоий шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро томонидан олиб қочилгани аниқланди.
Клуб аъзолари ва ички ишлар ходимлари томонидан тунги рейд вақтида «Navoiy Azot ATM»га қарашли базадан рангли металл ўғирлаётган фуқароларни ҳам қўлга олишган. Бундан ташқари, «Пирамида» кафеси олдида спиртли ичимлик ичиб, жамоат тартибини бузаётган шахслар ушланган. Профилактика инспектори уларнинг мобиль алоқа воситаларини текширганда беҳаё тасвирлар борлиги аниқланган. Ҳозирги кунда барча ҳодисалар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
— Клубга аъзо бўлганимга ҳали кўп вақт бўлмади, — дейди Навоий давлат педагогика институти талабаси Азим БАРНОЕВ. — Қисқа давр мобайнида жуда катта амалий билимга эга бўлдим. Ички ишлар ходимлари билан биргаликда вояга етмаган ва уюшмаган ёшларнинг дарсдаги иштирокини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор беряпмиз. Тадбирлар давомида дарс вақтида, кечки соат ўндан кейин бозор ва кўча-кўйда бемақсад юрган бир неча ёшларниниг ота-оналари билан учрашиб, муаммони юзага келтираётган сабаблар ўрганиб чиқилди. Уларнинг дарслардаги иштирокини таъминлашга ҳам эришдик.
Албатта, ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш уларни жамият ҳаёти учун керакли шахс бўлиб етишишида муҳим масала саналади. Қолаверса, ёшларнинг жонкуярлигини муносиб рағбатлантириб бориш ҳам эришилаётган натижалар кўламини янада кенгайтиради. Шу мақсадда «Жасорат» клуби аъзоларига келажакда ички ишлар органларида фаолият юритиши учун тавсияномалар тақдим этилади. Бу ёшлар орасидан шижоатли ва аниқ мақсад сари илдамлаётганларини танлаб олиш имконини беради.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил