неча кунлик таътилга чиқиши мумкин?
Олий таълим муассасаларининг аксарият талабалари дарсдан бўш вақтида ишлашни хоҳлайди. Бу уларнинг олийгоҳда ўрганганини амалда қўллашга имкон бериш баробарида, моддий жиҳатдан фойда ҳам келтиради. Хўш, талаба ўқишдан ташқари ҳолда қандай шарт-шароит асосида ишлаши мумкин?
— Меҳнат кодексининг 249-моддасига кўра, таълим муассасаларида ўқиётган талабага ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бориши учун иш берувчи зарур шароит яратиб бериши шартлиги қайд этилган, — дейди Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши раиси Баҳром ИЛҲОМЖОНОВ. — Хусусан, мазкур кодекснинг 119-моддасига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда (шу жумладан, таълимнинг кундузги бўлимида ўқиётган) ходимнинг илтимосига кўра, тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шартлиги ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланиши белгиланган.
Талабанинг олий таълимнинг кундузги бўлимида ўқишини ҳисобга олган ҳолда, иш вақтининг нормал муддатида меҳнат вазифаларини амалга ошира олмаслигини инобатга олиб ҳамда тегишли тартибда ўқиш имкониятини яратиб бериш учун иш берувчи томонидан тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (ярим ставка) белгилаб қўйиши лозим.
— Битирувчи курс талабалари ўқув йили ниҳоясида давлат имтиҳони топшириши, шунингдек, диплом иши бажариши лозим ва бу кўп вақт талаб қилади. Бунинг учун талаба қанча таътил олишга ҳақли?
— Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари битирувчиларига иш берувчи томонидан имтиҳон даврида бериладиган таътиллар қуйидагича бўлади:
имтиҳонларни топшириш даврида иш берувчи томонидан камида ўттиз календарь кун таътил берилади;
диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига тўрт ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар тақдим этилади;
Битирувчи курсларда ўқиётган ходимларга диплом лойиҳасига материаллар тўплаш учун ўттиз календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ва бошқа имтиёз ҳамда енгилликлар берилиши мумкин.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил