Ҳунармандларга қандай имтиёзлар берилган?
Уста-ҳунармандларнинг қўли гул-да. Бугун улар ана шу нозик санъатни устоз-шогирд мактабларида ёшларга ўргатиб, узоқ йиллик анъанани давом эттирмоқда. «Ҳунарманд» уюшмаси берган маълумотларга кўра, бугун устоз-шогирд мактаблари сони икки мингга етди. Бироқ…
— Уюшманинг ташкил топганига 20 йилдан ошган бўлса-да, афсуски, кутилган даражада иш кўрсата олмадик, — дейди «Ҳунарманд» уюшмаси раиси ўринбосари Акобир ҲАКИМОВ. — Ўз сафимизга кўп ҳунармандни бирлаштириш, уларга ички бозорда етарли даражада имконият яратиб бериш сингари масалаларда оқсаш кузатилди. Шуларни инобатга олиб, 2017 йил 17 ноябрда Президентимизнинг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга асосан, ҳунармандчилик билан шуғулланувчилар барча солиқдан озод этилди. Қишлоқ жойларда фаолият юритувчи ҳунармандлар дастлабки икки йил бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига бериладиган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлайди.
Ҳозирда Самарқанд, Марғилон ва Шаҳрисабзда ҳунармандчилик марказлари ишлаб турибди. 2019 йилгача улар сонини 23 тага етказиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ҳар бир марказ қошида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо расталари ташкил қилинади.
Маҳсулот қийматини оширишда, айниқса, экспортнинг ҳиссаси катта. Шу боис миллий ҳунармандчилик буюмларини хорижда ўтказиладиган турли кўргазма ва ярмаркаларда намойиш қилиш орқали бой тарихимизни, ота-боболар касбини кўрсатиш мумкин. Бу борада ҳам ҳунармандлар учун қатор имтиёзлар берилди. Биргина мисол, кўргазмада иштирок этаётган ҳунарманд ўзи билан 5 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот олиб кетиши мумкин. Уни сотиб, даромадни мустақил ишлата олади. Пулни банкка топширишга мажбур эмас. Бу эса ҳунармандларга яратилган муҳим қулайликлардан бири.
Ноилахон АҲАДОВА
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил