Инсон учун ўз меҳнати самарасини кўришдан ҳам каттароқ ҳузур бўлмаса керак.
Айниқса, узоқ йиллик меҳнат — ўқитувчиликда шогирдлар муваффақияти ўзингга берилган ютуқдан ҳам афзалроқ татийди.
Яқинда шундай хушхабар эшитдик: Бағдод туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабининг доира синфи ўқувчиси Нурбек Валижонов Хитой пойтахтида «Пекин юлдузи» шиори остида ўтказилган «Истеъдодлар ёғдуси» — 21-болалар ва ўсмирлар ижодиёти халқаро фестиваль-танловда Гран-при соҳиби бўлибди.
Бу хушхабарни эшитгач, Президентимизнинг Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгаши йиғилишида «…эски тузум даврида жаҳон миқёсида ўтадиган биронта мусобақада «ўзбек», «Ўзбекистон» деган номлар бугунгидек жаранглаб, миллионлаб инсонлар қалбида акс-садо берганини биров эшитганми? Ватанимиз байроғи шунчалар баланд кўтарилганини илгари биров кўрганми?» дея алоҳида таъкидлагани ёдга тушди.
Бугун юртимизда замонавий мусиқа чолғулари, юксак малакали педагоглар билан таъминланган болалар мусиқа ва санъат мактаблари сони 191 тага етди. Уларда фарзандларимиз дарсдан бўш вақтларини самарали ўтказишяпти. Ҳатто дарсдан кейинги қўшимча машғулотларда эгаллаган маҳорат ва билимини, ўзбек фарзанди нималарга қодирлигини дунёга намойиш этишяпти.
— Болаларимизга шундай муҳташам масканларни барпо этиб, замонавий шарт-шароитларни яратиб берган Президентимизга раҳмат, — дейди Нурбекнинг отаси Шерзод Сулаймонов. — Қолаверса, бу даргоҳда меҳнат қилаётган устозлар ҳиссасини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Ўғлим Нурбекнинг бу кичик муваффақияти юртимизда яратилаётган шароитлар, фидойи устозларимизнинг заҳматли меҳнатлари маҳсули, деб биламан.
Нурбек Бағдод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синфида ўқиш билан бирга дарсдан бўш вақтларида болалар мусиқа ва санъат мактабида устозлари — Анваржон Насриддинов ҳамда Дилшоджон Абдуллаевдан доира сирларини қунт билан ўрганади. У доирачиликка чин дилдан меҳр қўйган.
— Бу — дастлабки халқаро муваффақиятим, — дейди Нурбек. — Келгусида ҳам устозларим, оила аъзоларим ва халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
Юртимизда Нурбек сингари истеъдод соҳиблари кўп. Улар ҳар йили турли даражадаги кўрик-танловларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб келяпти. Бир пайтлар ҳатто ўз қишлоғидан чиқмаган ўзбек боласи бугун жаҳоннинг марраларини забт этаётганини кўрганда беихтиёр шу кунларга етказганига шукроналар айтамиз.
Жонибек МИРЗАУМАРОВ,
Гулхумор ИСОҚБОЕВА,
Бағдод академик лицейи ўқитувчилари
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔68
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔61
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔183
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил