— Олий таълим муассасасида таҳсил оламан. Бир нафар фарзандим бор. Уни мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришим учун имтиёз борми?
Г.РОЗИҚОВА,
Сирдарё вилояти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 528-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ қуйидаги ҳолларда болалар имтиёзли рўйхатга киритилади:
ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг фарзандлари;
ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
етим ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
Мактабгача таълим муассасасига бериладиган аризаларда ушбу бандга мувофиқ имтиёз ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетада кўрсатилади. Бунда берилган йўлланмалар, тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари муассасага тақдим этилади ва бу болаларни муассасага қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз мактабгача таълим муассасасига фарзандингизни жойлаштиришда бу имтиёздан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун талаба эканингизни тасдиқловчи ҳужжатни Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тақдим этишингиз лозим.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил