Жараён      Бош саҳифа

Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

Китоб расталари атрофида айланиб юрсам, бир онанинг икки фарзандини етаклаб, дўконма-дўкон бир нарса излаётганига кўзим тушди. Кейин билсам, «Алпомиш» достонини қидираётган экан. Ўн яшар ўғлининг бу нодир достонни ўқишни шунчалар истаётгани ҳайратимни оширди. Аёлнинг фарзандлари тарбиясида қадим анъана ва қадриятларга таяниш истаги ҳақиқатан ҳам одил қарор, шундай эмасми?

Жамиятимизда дилбандининг билим олиши, ўқиши учун жон куйдираётган шундай ота-оналарнинг борлиги нақадар қувонарли.  Аммо баъзан айрим асарларни топиш учун анча куч ва вақт сарфлашга тўғри келиши ҳам сир эмас. Тўғри, ўқишли, қизиқарли китобнинг бозори чаққон бўлади. Лекин китобхонларнинг талабини ўз вақтида қондириш ҳам жуда муҳим.    

Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб «Ўзбекистон ёшлар иттифоқидан 27 туҳфа» сифатида бадиий китоблар тўплами чоп этилди. Бу юртимиз ёшлари учун энг катта байрам туҳфаси бўлди.

— 2017 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ёшлар ташаббуси ва таклифлари асосида «Ёшлар кутубхонаси» лойиҳасини ишга туширди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мутахассиси Гулчеҳра АШУРОВА. — Лойиҳанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, таълим муассасаларининг бадиий китобларга бўлган эҳтиёжини қондиришга кўмаклашишдан иборат. Эзгу ниятлар сари илк қадамлар ташланди.

Лойиҳа доирасида ҳар бир китоб камида ўн минг нусхадан чоп этилиб, республикадаги барча мактаб, коллеж, академик лицей ва олий таълим муассасалари кутубхоналарига бепул тарқатилади. Жорий йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан лойиҳа учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилган. Йил охирига қадар ҳар бир таълим муассасаси кутубхонасига 100 номдаги бадиий китоблар етказиб бериш режалаштирилган.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари тавсияси ва ўқувчи-талабаларнинг истаги асосида 2018-2019 йилларда чоп этиладиган 200 номдаги китоблар рўйхати шакллантирилди.

Жумладан, жаҳон адабиётига оид 65 дона, ўзбек адабиётига доир 135 дона нодир асарлар чоп этилиши режалаштирилган. Бу китобларнинг 45 фоизи 20 ёшдан катталар учун, 25 фоизи 7-14 ёшдаги болалар учун ҳамда 30 фоизи 15-20 ёшдаги ўсмирлар учун чоп этилади. Қолаверса, бадиий асарларнинг  50 фоизи замонавий адабиёт, 15 фоизи классик адабиёт, ХХ аср адабиёти эса 35 фоизни ташкил этади.

Китоблар Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган «Ёшлар нашриёт уйи» томонидан нашрга тайёрланмоқда.

Ҳа, бадиий асар мутолааси болани кенг фикрлашга, теран мушоҳада қилишга ўргатади. Билим олиш, ўрганишнинг ҳеч бир шакли унинг ўрнини боса олмаслиги ҳақиқат. Бугун фарзандининг қўлига турли техник воситалар тутаётган, энг илғор технологиялар асосида илм олишига шароит яратиб бераётган ота-оналар ҳам буни вақти келиб тушуниб етиши аниқ. Бола қачонки табиатни ҳис қилса, яқинларининг, атрофдагиларнинг меҳрини туя олса, чин дилдан кулишни, сиқилганда йиғлашни, ғам келганда уни енгиб ўтишни билса, ўзининг ҳақиқий инсон эканини тушуниб етади. Ўзи ҳам бу ҳаётдан завқ олиб яшайди, бошқаларга ҳам яхшилик илинади.

Санаб ўтилган фазилатлар сари борадиган йўл эса фақат китоб орқалидир. Шу мақсадда ташланаётган кичик қадамлар вақти келиб ёшлар маънавияти оламида улкан натижага айланишига ишончимиз комил.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар