Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Душман қадри

Максим ГОРЬКИЙ

Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

Душман қадри

Озғингина, лекин чайир, пўлат новдамисол бола. Биз бир-биримизни кўрдик дегунча уришаверардик. Юзимизни моматалоқ қилмагунча кўнглимиз тинчимасди. Кўзимизда қалқиган ёш оғриқдан эмас, аламдан, иккимиздан биримиз ғалаба қозонолмаганимиздан. Ҳолдан тойгунча калтак егандан сўнг, тарқалардик. Учрашиб қолсак, жанг бошланади, лекин яна зафар йўқ! Қиши бўйи бир орзу билан яшадим: Ключаревни боплаб адабини бергач, у мени «ғолиб» деб тан олади; рақибим ҳам албатта худди шундай ният билан қишлади, иккимизда ҳам болаларга хос нафрат чўғи алангалади.

Пасха ҳафталигида Ключаревни тор кўчада учратиб қолдим. У менга ташланганида, лойда сирпаниб кетиб, йиқилиб тушди. Туришига ёрдамлашгандим, мени нари туртиб юборди. Лой бўлган кўйлагининг енгига қараб, қитмирча илжайди-да:

— Савалашади.

— Хўш?

— Аяшмайди, — бир хўрсиниб олгач, яна гапирди:

— Сени ким уради?

— Бобом.

— Мени эса отам.

Оталар ҳам ёмон дўппосласа керак, деб ўйладим-да, душманимни овутмоқчи бўлдим.

— Байрам-ку, балки уришмас.

Лекин у умидсизгина бош чайқади.

Сўнг енгини ювиб ташалашни айтдим. Аввалига рози бўлмайроқ турди. Кўча бурчагининг охирида, унча чуқур бўлмаган хандақ бўлиб, унга сув тўпланарди. Бу ерни Дюков ҳовузи дейишади. Ключарев кўйлагини ечди. Мен тиззамгача ҳовузга тушиб, кўйлакдаги лойни ювдим. Куннинг чеҳраси очилмади, этни жунжиктирадиган совуқ ҳам бор. Душманим ғамгин нигоҳ билан унинг кўйлагини тозалаётганимни кузатарди. Жип-жигаррангдан сариқ тусга кирган кўйлакни кўриб:

— Барибир билишади, — деди қовоғи очилмай.

Ҳовуздан чиқиб кўйлакни қуритишга чоғландик. Эҳтимол шунда доғи кетар, деб ўйлагандик. Олов ёқиб кўйлак қуригунча жим ўтирдик. Ахир, душман билан нимани ҳам гаплашасан.

Тутундан кўйлак ним қора рангга кирди. Бир енги ва бел қисмини куйдириб ҳам қўйдик. Кулгинг қистайди. Юзимизга номига табассум югурди.

Қуриган кўйлакни эгнига кийиб бўлгач, Ключарев қора-куяни юзига суртгач, хўмрайиб олиб:

— Уйга бораман, бугунча солишмаймиз, — деди.

Кетди, лекин унга раҳмим келарди. Тўғрисини айтсам, ўша куни унинг ўрнига отасидан хипчин ейишга ҳам тайёр эдим.

Орадан бир неча кун ўтиб, рақибимни кўриб қолдим.

— Калтак едингми?

— Ишинг бўлмасин, — деди у қўлларини муштлаб, — тайёрлан!

Бу сафар жангимиз аёвсиз ўтди, бироқ натижа ўша-ўша. У деворга суяниб, қонга тўлган бурнини қоқди.

— Кучинг кўпайибди.

— Ўзинг ҳам қолишмадинг, — дедим устунчага ўтириб олиб. Ўшанда кўзим шишган, лабим ёрилганди.

Кейин уй-уйимизга жўнадик. Гапларимизда фақат ҳасад эмас, коса тагида ним косадай, ҳурмат ҳам уфурарди. Бунда биз нафақат душманлар, балки ўқитувчи эдик. Шундан кейин икки, уч марта беллашдик. Ҳамон қай биримиз ютганимизни билмасдик. Энг кўп калтак ким егани ҳақида ҳам бош қотирмадик.

Август ойидаги икки кунлик жаладан сўнг, Ключаревни Полевой кўчасининг орқа тарафидаги жарда кўрдим. У қулаб тушган деворнинг устида ўтирганди. Юзини қуйидан кўтарганда, кўзлари қизарган ва шишган эди.

— Уришгим келмаяпти, — деди у.

— Қўрқяпсанми? — унинг жиғига тегмоқчи бўлдим, аммо у чурқ этмади.

— Синглим қазо қилди. У ҳали кичкина эди. Энг баттари бор: мени кадет корпусига беришмоқчи.

Мен учун кадет корпуси Кремлдаги энг катта бино. Бироқ жуда зерикарли жой. Душманимга раҳмим келди. Унинг ёнига чўккалаб ўтирдим.

— Қочиб кетсанг-чи.

Ключарев ўрнидан туриб, танам кўп бора зарб еган баркашдай қўлини чўзди.

— Хайр, ошна, — деди ўрта овозда, лекин нигоҳини мендан олиб қочган, лаблари титрарди.

Унга сира «хайр» дегим келмасди. 

Иложсиз хайрлашдим. Хафа бўлиб, истар-истамас, аста ва узоқ унинг ортидан тикилдим. Менинг севимли душманим жарликнинг лойу сирпанчиқ йўлагидан тепага кўтариларди.

Ўшандан кейин душманимсиз анча пайт маъни-мазмунсиз яшадим.

 

Рус тилидан

Зилола ЖАЛОЛОВА

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар