Давр нафаси      Бош саҳифа

Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

Мунаввар БИБАЕВА,

Бекобод тумани 46-умумий таълим мактаби ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси

Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

Ўтган йиллар мобайнида мажбурий обуна «шиори» остида ўзимиз қизиқмаган нашрларга обуна бўлиб келдик. Шунга қарамасдан, улардан ортиб, ҳар йили «Оила даврасида» газетасига обуна бўлишни ҳам канда қилмайман. Ҳеч муболағасиз айтишим мукинки, «Оила даврасида» кўнглимга яқин газета. Ҳар сафар уни варақлаганимда ўз дардларимни ўқиётгандек бўламан. Шу боис у дўстимга, сирдошимга айланган. Ҳар сонидан олган тассуротларим, турфа тақдирларнинг ҳаёт йўллари ҳақида мактабга бориб, ўқувчиларимга айтиб бераман.

Мен ҳар бир ота-онага «Оила даврасида» газетасини ўқишини тавсия қилардим. Мана, салкам 30 йилдан буён она-тили ва адабиётдан дарс бераман. Бу вақт ичида ўқувчиларимнинг қанчадан-қанчаси катта олим, одам бўлиб етишди. Аммо ҳаётда ўз ўрнини тополмаганлари ҳам бор. Бунда асосий сабаб оиладаги  тарбияда, деб биламан. Тажрибамда ўз боласининг нечанчи синфда ўқишини билмайдиган, ўқитувчисини танимайдиган ота-оналарни кўрдим. Мен улар билан учрашиб қолганда, албатта, «Оила даврасида» газетасини қўлига тутқазиб юбораман. Улар газетани оиласи билан ўқиб, зора, у ердаги фарзанд тарбияси, ота-она фазилати, маънавият, миллий қадриятларимиз, китобхонлик  борасидаги мақолалардан ўзларига хулоса чиқарса...

Газетага 2019 йил учун ҳам обуна бўлдим. «Оила даврасида» оилавий, фарзандлар билан бирга дастурхон устида ўқиладиган қадрдон газетадир.

Оилаларга оилавий китобхонликни, газетхонликни қайтарайлик!

Шошилинг! «Оила даврасида» газетасига 2019 йил учун обуна давом этмоқда!




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔71

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔65

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔185

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар