Рустам ТУРДИЕВ,
тадбиркор, Бектемир тумани
Газета ва журналлар одамларга зиё улашади. Биз ҳам оиламиз билан бир нечта нашрга обуна бўлганмиз.
Бир куни «Оила даврасида» газетаси мухбири уйимизга келиб қолди. Фарзандларим жаҳон чемпиони бўлишган. Уларни спортга қандай ошно қилганим, оилада фарзанд тарбиясида нималарга эътибор қаратишим ҳақида сўради. Ўзи билан газета олиб келган экан. Ўқиб чиқиб, бу мен уйда обуна бўлган бошқа газеталарга қараганда кенг қамровлиги, тилининг соддалиги, асосан, оилани асраб-авайлаш ҳақидаги долзарб мавзуларни таъсирли ёритиши билан эътиборимни тортди.
Почта шундоққина уйимизнинг ёнида жойлашган. Ўша куниёқ тушиб, газетага обуна бўлдим. Ҳозиргача газетанинг ҳар бир сони уйимизга келади. Биринчи бўлиб болаларим ўқишади. «Уйдаги дарс» саҳифасини қайта-қайта ўқиб чиқишади. Саволларга жавоб йўллашади. Мен тадбиркор бўлганим учун, асосан, «Даромад манбаи», «Долзарб мавзу» саҳифаларини ўқиб чиқаман. Бир олам фойдали маълумот оламан, десам, муболаға бўлмайди. Аёлим оилавий масалалар ва бекалар учун бериб бориладиган мавзуларга қизиқади.
«Оила даврасида»га кейинги йил учун ҳам обуна бўлдик. Сиз ҳам обуна бўлинг. Адашмайсиз.
Шошилинг! «Оила даврасида» газетасига 2019 йил учун обуна давом этмоқда!
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔71
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔65
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔185
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил