Жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, зиммасига юклатилган вазифаси бор. Агар ҳар бир киши зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан адо этса, турли муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.
Буни катта ҳаётга кириб келаётган ёшлар кўпроқ англаб етиши керак. Чунки ёшлар эртамиз эгаларидир.
Президентимиз фармони билан тасдиқланган «Ёшлар келажагимиз» давлат дастури замирида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассам. Давлатимиз раҳбари биз ёшларга катта ишонч билдириб, мана шундай кўплаб қулай имкониятлар яратиб бермоқда. Лекин айримлар бу имкониятларга нисбатан қандай муносабат билдиряпти?
Афсуски, бугунги кунда тенгдошларим ўртасида жиноятчилик ҳолатларининг рўй бераётганини эшитиб қоламан. Бунинг олдини олиш жуда долзарб масалага айланди. Ўқувчилар ўртасида келишмовчиликлар, дарс жараёнига эътиборсизлик, ўғрилик ҳолатларининг кузатилаётгани яққол кўзга ташланади. Буларнинг асосий сабаби айрим йигит-қизларнинг дарсларга қизиқмасдан турли алоқа воситаларига берилиб кетиб, вақтини беҳуда сарфлаб қўяётгани, қолаверса, китоб ўқишга қизиқишнинг йўқлиги бўлса керак, деб биламан.
Балки шундай йўлидан адашган ёшлар учун ота-онанинг мазмунли суҳбати, устозларнинг самимий ўгитлари камлик қилаётгандир?.. Ўқув даргоҳларида юз бераётган телефон ўғриликларининг гувоҳи бўлиб, нима учун ўқувчилар билим масканларида қимматбаҳо қўл телефонларидан фойдаланишади, бекорчиликдан уларга нима фойда деган ҳақли савол туғилади. Ахир, Президентимизнинг бизга билдираётган ишончига жавобимиз шуми?! Адашган ёшларни тўғри йўлга бошлаш, уларнинг юртимиз тараққиётидаги фаоллигини оширишга бўлган ҳаракатлар жадал олиб борилаётган экан, биз ёшлар ҳам жиноят йўлига кирган тенгдошларимизни яхши томонга бошлашга муносиб ҳиссамизни қўшишимиз керак.
Мен ҳам ёшларга билдирилаётган ишончни доимо ҳис қилиб, юртимнинг, оиламнинг, қолаверса, ўзимнинг келажагим учун бор кучим билан ўқиб-ўрганяпман, билим оляпман. Олдимга қўйган мақсадларим катта. Ҳозирда мактаб ўқувчиси бўлсам-да, ижодкорлик йўналишида қалам тебратиб, ўз амалиётимни янада ошириб бормоқдаман. Ёшларга берилаётган эътибордан руҳланиб, келгусида янада фаоллик билан ўз ижод намуналаримда ватанпарварлик туйғусини илгари сурмоқчиман. Ахир, биз мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, зукко ва ақлли, кўзлари ёниб турган, келажак сари ишонч-ла боқиб келаётган баркамол ёшлармиз.
Вазира МАРДИЕВА,
ХТВ тасарруфидаги филология фанларига ихтисослаштирилган давлат
умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил