Ўғилой ЙЎЛДОШЕВА,
Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Ровот маҳалласи Хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис
Бир неча йил олдин «Оила куни» муносабати билан вилоятда ўтказилаётган тадбирларнинг бирида иштирок этдим. У ерда оилавий ажримлар, қайнона-келин муносабатлари, ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш ҳақида жуда яхши фикрлар айтилди. Тадбир сўнггида столга чиройли қилиб териб қўйилган газеталарга кўзим тушди. Варақлагандай бўлдим. Уларнинг ичида «Оила даврасида» газетасига меҳрим тушди. Сабаби, тадбирда айтилган ҳамма гаплар, фикрлар газетада бор эди. Олдин ҳам бу газета ҳақида кўп эшитгандим, аммо обуна бўлмагандик. Айни обуна иши кетаётган маҳал эди. Газетанинг яна бошқа сонларини ҳам кузатиб бориб, ўзим маҳалламиз учун обуна ишларини ташкиллаштирдим.
Маҳалла фаоли бўлганим учун турли оилалар билан мулоқотда бўламан. Баъзилар маслаҳат сўраш учун мурожаат қилишади. Шундай пайтда газетадан ўқиганларим, ўрганганларим асқатади.
Ажрашиш ёқасида турган оилаларга эса, ўзиникидек вазиятга тушиб қолган оилалар тақдири қандай кечганини билиб олиши учун шу газетани бир бор ўқиб чиқишини маслаҳат бераман.
Газетанинг «Саломатлик», «Ёшлар», «Даромад манбаи», «Мустаҳкам оила» саҳифалари жуда ўқишли саҳифалар деб ўйлайман. Ҳамкасбларим ҳам буни кўп бор эътироф этишган.
Таклифим, газета саҳифаларида «Олтин фонд» «Янги ҳаёт бўсағасида» рукнлари ҳозирча камроқ бериляпти. «Олтин фонд» бу — бизнинг азалий қадриятларимиз. Улар ҳақида ёшларимиз кўпроқ маълумотга эга бўлишса, уларни келажак авлодга етказиш учун ҳам асос бўлармиди, дейман.
Юртдошларимга ҳам ушбу газетани ўқишни ва албаттта обуна бўлишларини тавсия қиламан!
Шошилинг! «Оила даврасида» газетасига 2019 йил учун обуна давом этмоқда!
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔71
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔65
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔185
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил