Мен «Оила даврасида» газетасининг доимий ўқувчисиман. Унинг ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман. Мана бугунги, яъни 2019 йил 7 март кунида босмадан чиққан 9-сони ҳам қўлимда.
Газета саҳифаларини варақлаб, «Баҳс-мунозара» рукнидаги «Ўлик тил» ўрнига тириги» сарлавҳа остида берилган ва шу мавзу юзасидан бошқа фуқаролар томонидан билдирилган мулоҳазаларни ўқиб, фикрларимни баён этишга жазм этдим.
Бугун мамлакатимиздаги деярли барча корхона-ташкилот, ҳаттоки давлат идораларида ҳам ишлар, яъни хат-ҳужжат ва ёзувлар ҳамон кирилл алифбосида тайёрланиши сир эмас. Матбуот — кириллда. Ҳатто халқаро муносабатларда айрим мамлакатлар билан расмий ҳужжатлар ҳам кирилл алифбосида расмийлаштирилмоқда. Лотин ёзувидан қаерда фойдаланамиз? Мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида. Алдагани бола яхшида. Ёки кўчалардаги реклама баннерлари, идора ва ташкилотлар пештоқларида ўрнатилган ёзувларгина лотин алифбосида битилган.
Журналист Жаҳонгир Пирмуҳаммедовнинг фикрига қўшиламан. У таъкидлаганидек, лотин алифбосига нисбатан кирилл алифбосида ёзиш содда ва осон. Асосийси, ёзувчи ва ўқувчини чалғитувчи турли белгилардан холи. Тан олиш керак, лотин ёзувида эришганимиз ҳозирча бирмунча саводсизлик бўлди. Кўчалардаги лотин алифбосида ёзилган реклама ва баннерлардаги имло хатоларга қаранг.
Ҳаттоки охирги вақтларда телевидение орқали берилаётган эълон ва янгиликлар, экран остидаги ёзувлар ҳам хато билан ёзилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.
Телевидениеда хато ёзилса... ахир бу кўрсатувларни миллионлаб инсонлар кўради.
Мавзудан озгина четлашсак. Бундан ўттиз беш йил муқаддам мен Тошкент давлат университетига кириш имтиҳони топширганимда, доскага учта мавзу ёзиб, абитуриентларга эркин мавзуда иншо ёздиришган эди. Бундан мақсад абитуриентнинг иншосидаги имло хатолар, мазмуни, абитуриентнинг эркин фикрлаш қобилияти ва ниҳоят, унинг ҳуснихатига қараб унга баҳо қўйиларди. Аммо бугун бу мезонлар йўқолиб кетаётгани боис, ёзишда ҳам, ўқишда ҳам кўплаб хато ва камчиликлар юзага келиб бўлган ва шундай бўляпти.
Хулосам шуки, юртимиздаги олим, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, ўқитувчи ва мураббийлар ва ёши улуғ фидойиларимиз мамлакат келажагини ўйлаб, бир жойга йиғилишиб, фикр-мулоҳаза қилиб, фикрини бир жойга жамлаб, сидқидилдан ва виждонан ёндашиб алифбо ва ёзувларимиз тўғрисида бир тўхтамга келишса, нур устига аъло нур бўлар эди. Бунинг аллақачон вақти келган. Кирилл алифбоси ҳақида сўз юритиб кўришсинлар. Таклифим шулардан иборат.
Ният ҚОБИЛ,
Тошкент шаҳри
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил