Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.
Таажжубланарлиси шундаки, унинг оз эмас, кўп эмас — нақд 50 миллиард сўмини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади. Энди ўйлаб кўринг, агар ана шу маҳсулотлар савдо шохобчаларида сотилганда қанчадан-қанча одамнинг соғлиғига, ҳаётига зиён-заҳмат етган, уларни қийин вазиятга солиб қўйган бўлмасмиди?!
Хўш, ушбу маҳсулотларнинг кейинги тақдири нима бўлди? Гап шундаки, номувофиқ деб топилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг каттагина қисми мамлакатимизга Қозоғистон, Грузия, Покистон, Туркия ва Россиядан кириб келяпти. Масъулларнинг айтишича, ушбу товарлар мамлакатимиз ҳудудига айрим «ишбилармон»лар томонидан айланма йўллар орқали олиб кирилган. Аввало, яроқсиз деб топилган маҳсулотларни қайта ишлаш имкони бўлса, у қайта ишланади. Акс ҳолда, барча яроқсиз маҳсулот тегишли тартибда йўқ қилинади.
Шундай экан, унда нега бозору савдо шохобчаларида бундай маҳсулотлар савдоси чаққон бўлиб турибди? Ижтимоий тармоқларда юртимиз далаларида етиштирилган мош экспортдан қайтгани кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Яқинда Миллий матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айни шу саволлар ҳам ўртага ташланди. Гап шундаки, юртимизда етиштирилаётган мошнинг сифати жойида. Фақат унинг табиийлигини рўй-рост исботлаб бера оладиган халқаро сертификатнинг йўқлиги хитойлик харидорларда шубҳа уйғотган. «Ўзстандарт» мутасаддилари айни паллада масалага аниқ ечим топиш чоралари изланаётганини айтишди. Масалан, тилими тилни ёрадиган шириндан-шакар қовунларимиз харидорлари ичида жанубий кореяликлар кўплаб топилади. Фақат у ердаги харидорни биринчи галда кафолатланган сифат ва хавфсизлик кўрсаткичи кўпроқ қизиқтиради.
— Бугунги тезкор ва рақобат катта замонда харидор излаб топиб, унга маҳсулотни сотиш анчайин қийин ва мураккаб иш, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров. — Мамлакатимиздаги стандартлар МДҲ ҳудудида монеликсиз амал қилса-да, халқаро стандартлар талабини тўла жорий этишда муаммоларимиз йўқ эмас. Мамлакатлар ўртасида савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, халқаро савдодаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ҳамда хавфсиз ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ҳозирги кунда жами қирқта регламент қабул қилинган.
Мамлакатимизда озиқ-овқат сифатини яхшилаш, уни харидор қўлига экологик тоза ҳолда етиб бориши учун тинмай ҳаракат қилиняпти. Бу борада кўп тарғибот олиб бориляпти. Лекин аҳвол барибир, барқарор ўнгланиб кетмаяпти. Ўтган икки ой давомида 513 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди. Хўш бундай рақамлар учун ким айбдор?
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил