Ҳозирги пайтда дунёнинг қайси бир минтақасини олиб қараманг, инсон ҳаёти учун катта хавф туғдираётган экологик вазиятни бартараф қилишдек оғир муаммолар ўз ечимини кутаётганига гувоҳ бўламиз.
Табиатни муҳофаза қилиш масаласи, экологик муаммолар бизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Экологик талабларга доимо риоя қилиш фақатгина ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий масала бўлиб қолмай, балки экологик сиёсатнинг асосига айланиши лозим. Чунки ушбу муаммолар мамлакатимиз эртаси билан бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон Конституциясининг 55-моддасига кўра, «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир». Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунларида ҳар бир шахснинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлари ва экологик ҳуқуқбузарликдан унинг соғлиғига ва мулкига етказилган зарарнинг бартараф этилиши кафолатланиши белгиланган.
Хўш, бу қонунлар бугун ишлаяптими? Атроф-муҳит билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни кимлар бузмоқда?
Экология соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи жиноят қонунчилигини амалиётда қўллаш шуни кўрсатмоқдаки, улар умумий жиноятчилик миқдоридан фақат 0,1 фоизни ташкил қилади. Уларнинг ичида эса энг кўпини — 80 фоизини экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш жинояти ташкил қилади.
Мамлакатимизда табиий муҳитни муҳофаза этиш, унинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш бевосита Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, табиатни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавосини асраш ва ундан фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ер, сув қонунчилиги, ер ости бойликлари қонунчилиги ва бошқа қонуний ҳужжатлари билан тартибга солинади. Экология соҳасидаги жиноятларнинг предмети табиий ҳолатдаги, табиий муҳитнинг турли компонентлари (масалан, ёввойи ҳайвонлар, қушлар, балиқлар, ёввойи ҳолда ўсаётган ўрмон ва бошқалар) ҳисобланади. Предмет сифатида табиий муҳитнинг алоҳида компонентлари ҳам бўлиши мумкин. Уларга инсон меҳнати сарфланган бўлса-да, улар табиий муҳитдан ажратиб олинмаган, фақат уларга ўзини ростлаб олиш учун ёрдам берилган. Масалан, кейинчалик ўрмон ёки зовурларга қўйиб юбориш учун кичик балиқларни ёки ёввойи ҳайвонлар болаларини парваришлаш ва шу кабилардир. Шундан келиб чиққан ҳолда, экология соҳасидаги жиноятлар предметининг моҳияти бевосита уларни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлардан фарқлайди.
Экология соҳасидаги жиноятларнинг объектив томони кўп ҳолларда ўзининг турли хил атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва табиатдан фойдаланиш қоидаларини ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали бузилиши билан тавсифланади. Бунда экология соҳасидаги жиноятларнинг барчаси зарурий белги сифатида маълум бир оқибатлар келтириб чиқаришини назарда тутади.
Жавоҳир ҚУРБОНОВ,
ИИВ Академияси
3-босқич курсанти
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил