Уни ҳисоблашда қандай харажатлар чиқариб ташланади?
МЧЖ шаклидаги қурилиш корхонасини бошқараман. Фаолиятим даврида корхона фойда солиғини ҳисоблашда турли тушунмовчиликларга дуч келаман. Жумладан, фойда солиғини ҳисоблашда корхонанинг қандай харажатлари чегириб ташланади, қандай тоифа харажатлар чегирилмайди? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз?
Адҳам ЭШОНҚУЛОВ,
Қарши шаҳри
Фойда солиғини ҳисоблашда корхона харажатлари икки гуруҳга ажратилади. Унда корхонанинг маълум бир харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланса, бошқа харажатлар солиқ таркибида қолади.
Тушунарли бўлиши учун буни сизнинг, яъни масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қурилиш корхонаси мисолида кўриб чиқамиз.
Чегириладиган харажатлар
Айтайлик, корхона шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирини қурмоқда. Табиийки, лойиҳани амалга ошириши учун қатор харажатлар мавжуд. Масалан, қурилиш материалларини харид қилиши, транспорт воситалари учун ёнилғи ва эҳтиёт қисмлари сотиб олиши, бажарилаётган хизматлар учун ишчи-ходимларга ойлик-маош тўланиши зарур. Бунинг устига ҳисобга олинган асосий воситалар ва номоддий қийматликларнинг амортизация харажатлари ҳам бор. Бу каби харажатлар корхонанинг фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади. Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш жараёнида ўзга юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт хизматларидан ёки техник ходимларидан фойдаланаётган бўлса, булар ҳам солиқ ҳисоблашда чиқариб ташланади.
Чегирилмайдиган харажатлар
МЧЖнинг фойдасини аниқлашда қуйидагилар чегирилмайдиган харажатлар гуруҳига киради: табиий камайиши нормаларидаги ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар, яъни цемент ёки оҳак эътиборсизлик туфайли яроқсиз ҳолга келса, йўқотилган маҳсулот учун қилинган харажат чегирилмайди.
Бундан ташқари, хизмат мақсадида ходимнинг шахсий автотранспортдан фойдаланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тўловлар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзидаги маблағлар учун қилинган харажатлар ҳисобга олинмайди.
Шунингдек, кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча бўлган, тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар бўйича фоизлар, лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, шунингдек, объект ёнидаги омборгача ташиб келтирилиши чоғида юз берган бузилишлар бўйича харажатлар, айбдорлари аниқланмаган ўғриликлар ва камомадлардан ёки зарур суммаларнинг ўрнини айбдор тараф ҳисобидан қоплаш мумкин бўлмаганда кўрилган зарарлар, текширувлар натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди.
На корхонага, на бюджетга...
Хулоса қилиб айтганда, фойда солиғи солинадиган база — жами даромаднинг чегириб ташланадиган харажатлардан қолган қисмидир. Чегирилмайдиган харажатларнинг ортиб кетиши корхона фойдаси камайишига олиб келади.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил