қачондан мажбурий жорий этилади?
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг замонавий ягона мактаб формаси жорий этилиб, бу тартиб 2018/2019 ўқув йилида ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан эса мажбурий бўлиши белгиланган.
Жорий ўқув йили тугалланиши билан мактаб формаси масаласи яна кун тартибга чиқди. Жумладан, Адлия вазирлиги «Huquqiy axborot» телеграмм каналида мактаб формасига қўйиладиган талабларни маълум қилди.
Жумладан, вазирликка кўра, ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
■ кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
■ қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5-15 сантиметр пастда бўлиши;
■ ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
■ оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги.
Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, тасдиқланган мактаб формаси 3 йил давомида синовда бўлади ва бу вақт давомида берилган таклиф, мулоҳазалар ёрдамида янада такомиллаштирилиб борилади. Ягона мактаб формаси яратилишида миллий менталитет, иқлим шароитлари ҳисобга олинган. Шунингдек, формани сотиб олишда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ҳам ажратилиши белгиланган.
Ягона формага ҳали эрта...ми?
Яқинда Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Президентимизнинг Бешта ташаббусини ҳаётга самарали татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталар экан, мактаб формаси борасида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.
«Бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши режалаштирилган. Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз. Қисқасини айтганда — олдин шароит, кейин талаб...» деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Қайд этиш жоиз, бу фикр кўпчилик томонидан кўллаб-қувватланмоқда. Таълимда ягона формадан ҳам кўра ечимини кутаётган муаммолар бисёр экани айтилмоқда.
P/S. Бундан кўриниб турибдики, ягона мактаб формаси жорий этилиши борасида яна янгиликлар бўлиши мумкин. Газетамизнинг кейинги сонларида мутасаддиларнинг бу борадаги жавобини берамиз. «Оила даврасида»ни кузатиб боринг.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил