Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Шукрона

Узоқ қариндошимизникига меҳмонга бордик. Бизни тўрт киши ўтирган хонага олиб киришди.

Шукрона

У ерда ўрта ёшлардаги киши одоб билан гапирар, қолганлар мафтун тинглашар, аҳён-аҳёнда савол ташлаб қўйишарди. Кўп ўтмай, у киши соатига қаради-да, бир жойга бориши лозимлигини айтиб, ўрнидан турди. Ҳаракатини кузатар эканман, унинг оқсашини сездим, босган қадамидан товуш чиқарди. Демак, бир оёғи ясама...
У кетгандан сўнг ўзаро суҳбатимиз қовушмади, бироз ўтириб, тарқалдик.
Шукрона айтаман сенга Худойим,
Сенинг омонатинг — 
оёқларим буд.
* * *
...Хоразмлик ажойиб ўртоғим бор эди. Огаҳий, Мунис, Шерозий ғазалларининг кўпини ёд олган. Муҳаммад Юсуфни яхши кўриб, тўпламларини кўтариб юрарди. Бир кеча у хонамизга шошиб келиб, нимагадир қоқилиб кетди. (Ўша пайтлар ётоқхонада турардик.) Менда ҳаяжон зўрлик қилди-да: «Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими?» деб юбордим. Саволим жавобсиз қолди, унинг кўзлари кўрмас эди.
Шукрона айтаман, ўзингга Аллоҳ,
Сенинг омонатинг — 
соғлом кўзларим.
* * *
...Ёз кунлари эди, оғайнимнинг машинасида қаергадир кетаётган эдик. Йўлда курсдошимизни кўриб қолдик. Шу яқинда турадиган бошқа курсдошимизни кўришга баҳона топилди. Уйига бордик. Отаси чиқди, сўрашдик, эътибор қилмаган эканман, бироздан сўнг оғайнимни сўрадим. Отахон юзларимга қараб қотиб қолди, яна қайтардим. Отахондан садо чиқмади. Шунда йўлда қўшилган дўстим имо-ишора билан тушунтирди. Миямга бир нарса чарсиллаб урилгандай бўлди.
Шукрона айтаман, Аллоҳ ўзингга,
Омонатинг сенинг — 
икки қулоғим...
* * *
Бизнинг оёқларимиз бут, хоҳлаган ишимизни қиламиз, хоҳлаган жойимизга борамиз, кўнглимиз тусаган тўй-ҳашамларни қолдирмаймиз. Нафсимиз буюрганига юрамиз. Аммо ақлимизни жойига қўйиб, кунларимизга осойиш берган Яратувчига шукрона айтмаймиз. Нега?
Дунёнинг мўъжизаларини кўриш учун берилган кўзларимиз соппа-соғ. Ҳар саҳар туриб, тонг отишини кузатаман, гуллар, чиройли нарсаларга қараганда кўзим, дилим қувонади. Бизга бу имкониятларни Аллоҳ берди, истаса маҳрум қилади. Қулоғим қушларнинг сайрашини, момақалдироқнинг гумбурлашини, сувнинг шовқинини, ҳатто итнинг ҳурганинию, пашшанинг ғинғиллаганини-да  эшитади. Аллоҳга шукрлар айтаман...
Шукрона айтаман Сенга Худойим,
Омонатинг ўзим, 
жисмим ва жоним.
Акмал ИКРОМ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар