Аҳоли фикри ва мунособати ниҳоят инобатга олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори сабаб кўплаб эътирозлар юзага келган эди. «Оила даврасида» газетасида ҳам бу мавзуда бир нечта мақола эълон қилинди.
Ҳукуматнинг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унда йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари эътиборга олинган амалий чоралар белгиланди.
Эндиликда 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Стандарт — ишлаб чиқарувчиларга
Автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун талаблар қатъийлаштирилди.
■ 2020 йил 1 январдан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган барча автомобиллар ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилади.
■ Импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларида кундузги сигнал чироқларининг мавжудлигини сертификациядан ўтказиш мажбурийдир.
«Штраф» камайтирилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг куннинг ёруғ вақтида транспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланмагани учун жавобгарликни енгиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Чироқ қачон ёқиб юрилади?
Автомобиллар қуйидаги ҳолатларда чироғини ёқиб юришга мажбур:
■ транспорт воситалари ташкилий жамланма (колонна) сафида ҳаракатланаётганда;
■ йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
■ болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
■ хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
■ механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида);
■ мотоцикл ва мопедларда.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил