Сўнгги кунларда «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётгани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига лицензия олиш учун бир неча бор ариза билан мурожаат қилган.
Лекин мазкур муассасада олий таълим хизматларини кўрсатиш учун белгиланган талаб ва нормаларга жавоб берадиган, унга мулкий ҳуқуқ билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар билан таъминланмаганлиги, замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозланган аудиториялар ва ўқув хоналар мавжуд эмаслиги ҳамда илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион шакллари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни ошириш учун керакли шарт-шароитлар яратилмагани сабабли лицензия бериш рад этилган.
Ушбу муассасанинг норасмий фаолияти бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига хат юборилган.
Олий ўқув юртида ўқиш истагида бўлган ёшларга ва уларнинг ота-оналарига «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини ва уларнинг фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтмоқчимиз ва бундай ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.
Шу билан бирга, лицензия олган нодавлат таълим муассасалари тўғрисида маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-саҳифасида жойлашган лицензиялар реестридан (http://ntm.tdi.uz) ҳамда +998 71 231-07-53 (ички рақамлар 1020, 1027, 1037) орқали тўлиқ маълумотларни олишингиз мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил