Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (828-сон, 30.09.2019 й.).
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО рўйхатига киритилган ҳудудлардан ташқари Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун «E-IJRO AUKSION»да электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилади.
Шунингдек, шаҳарнинг «Университет» хиёбони, Ислом Каримов, Алишер Навоий ва Пушкин кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил этилади.
Қарорга кўра:
«Боғи баланд» ва «Боғи Шамол» боғлари жойлашган жойни аниқлаш орқали қайта ташкил этилади ва тарихий қиёфаси қайта тикланади;
«Шероз қалъа», «Добуссия», Ревдат шаҳарчаси – Кофир қалъа, Афросиёб шаҳарчасидаги археологик ёдгорликлар ЮНЕСКО билан келишган ҳолда реставрация қилинади;
археологик ёдгорликлар ҳудудида «очиқ осмон остидаги» музейлар ташкил қилинади ва ташриф буюрувчиларни электрон ҳисобга олиш тизими жорий этилади.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб, туризм мавсуми давомида (март-ноябрь) «Регистон» комплекси ҳар куни соат 7:00 дан 24:00 гача ишлайди.
«Ҳуқуқий ахборот»
телеграм канали
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил