Ўзбекистоннинг шимолий минтақаси – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги сув ҳавзаларига ноёб сақоқушлар галаси келиб қўнмоқда.
Ярим аср илгари иқлим мувозанатининг бузилиши, кўлларнинг кўмилиб, пахтазорларга айлантирилиши, Амударё сувининг камайиши, Орол денгизининг қурий бошлаши оқибатида бу тур қушлар қулай шароит излаб бошқа маконларга кўчиб кетишган эди. Кейинги эллик йил ичида фақатгина 1989 йил кузида сақоқушлар айрим жойларда жуда кам сонда кўзга ташланган ва улар баҳоргача яна кўринмай қолган. Бу даврда улар миграция жараёнида кўчиб ўтган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.
Ўтган ҳафта охирларида эса сақоқушлар дастлаб Хоразмнинг йирик сув ҳавзалари: Амударё ва Полвонёп канали тармоқларида кўзга ташланган. Бугунгача улар Шўркўл, Қалъажиқ ва Сариқамиш кўлларида кўпаймоқда.
– Сақоқушлар мешкобчи қушлар, бирқозон деб ҳам аталиб, улар куракоёқлилар оиласига мансуб парранда тури саналади. Мамлакатимизда унинг пушти ва жингалак турлари жуда кам миқдорда учрайди. Хоразм воҳасида эса азалдан пушти рангли сақоқушлар ёввойи ҳолда кўпайиш мавсумида келган. Сақоқушнинг жингалак тури тобора йўқ бўлиб кетиш хавфи бўлгани учун халқаро Қизил китобга киритилган, – дейди Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни асраш бошқармаси бўлим бошлиғи Қ.Болтаев. –Сақоқушларнинг камайишига браконерларнинг ноқонуний ов қилиши ҳам сабаб бўлиши, шубҳасиз. Шу сабабдан бу қуш турларини асраш бизнинг кундалик вазифамизга айланган.
Эрпўлат БАХТ
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил