«Мен дунёга биттагина сўз айтмоқчи эдим. Уни тополмаганим учун ёзувчи бўлиб кетдим», деган эди буюклардан бири. Биз ҳам сизга бир сўз айтмоқчи эдик.
Балки... «айтилмаган сўздир қутлуғ ҳар лаҳза» деб тушунишимиз тўғри бўлар.
Ҳа, бир сўз топиш ва уни айтишдан ҳам оғирроқ иш йўқ. Минг машаққатлар билан сўз топилганда ҳам ҳали қилинадиган ишлар охирига етмайди. Энди у сўзни эшитадиган қулоқ ҳам топиш керак. Нотўғри ва чала эшитмайдиган, оддий соғлом қулоқ. Агар ошқозонда бирон иллат бўлса, ширин таъмни аччиқ, аччиқни ширин деб қабул қилади. Қулоқ ҳам шундай касалга чалинса – қийин.
Борингки, шу биргина сўзни эшитадиган қулоқ ҳам топилди, кейин нима бўлади? Эшитувчи тешик қулоқ энди бу сўзни тушунадими-йўқми? Масала шунда! Мабодо қайсидир қулоқ сўзингизни бехосдан тушуниб қўйса, унда нима бўларди? Нимаям бўларди – ҳеч нарса! Чанқаган киши сув ичиб, кейин уни чиқиндига айлантиргандай гап. Лекин шу ерда нозик бир нукта бор: киши чанқаган пайтда ичилган бир ҳўплам сув танада ўз вазифасини бажариб чиқитга чиқиб кетиш асносида вужуд тириклигини сақлаб туришга ҳам ҳисса қўшади...
Сўз-чи? Демак, сўз инсон борлиғида мустаҳкам қарор топиши учун кишида унга ташналик ҳолати ҳам бўлиши зарур. Сўзлаш учун дуч келган кимса эмас, сўзташна инсонни топа олиш керак! Тоза ва мусаффо, зилол сўз жудаям камёб мол.
Сўзингиз сўзташна инсоннинг қалб саҳросига қуйилди. Энди бу обиҳаёт қуриб ётган қалб саҳросини қайта тирилтира олармикан? Тирилтирса, у ерда энди гул ўсадими ёки тиканми? Энди у ер ҳаммага озор келтирадиган тиканзорга айланиб қолмасмикан?
Биргина сўз кўнгил саҳросини бўстону чаманзорга айлантирганини кўриш учун бир неча йиллар, баъзан асрлар керак бўлади. Лекин сўз эгасининг капалак умридек ҳаёти у гуллардан баҳра олишга етмай қолади. У тупроқ остига кирганда, тупроқ устидан лолалар униб чиқади...
Камолиддин ШАМС
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔72
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔65
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔185
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил