Конституция – келажагимиз пойдевори, ҳуқуқларимиз ҳимоячиси, эркинлигимиз кафолати. Унда белгилаб берилган тамойиллар том маънода юртимиз бугуни ва эртаси учун, жаҳон миқёсида ўз ўрнимизни эгаллашда пойдевор бўлмоқда.
Бош Қомусимизнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини ёш авлод онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий салоҳиятини ошириш таълимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шунинг учун барча таълим муассасаларида Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан тадбирлар ташкил этилмоқда.
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 165-умумтаълим мактабида ўтказилган «Конституция менинг тақдиримда» мавзусидаги байрам тадбирида ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар иштирок этди. Тадбирни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ўқувчилар орасида кенг тарғиб этиш, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдир.
Тадбир давомида Бош Қомусимизнинг қабул қилиниши тарихи, унинг бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётидаги ўрни ва ватанимиз тараққиётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Лола НОРҚОБИЛОВА,
Олмазор туманидаги 165-умумтаълим
мактаби бошланғич синф ўқитувчиси
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔72
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔65
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔185
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил