Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб кўп эътироф этилади. Чунки бу улуғвор ғоялар қонунларимиз туб моҳиятига сингдирилган. Муҳими, ана шу имкониятлардан барча бирдек фойдаланиши. Аммо амалда бундан баҳраманд бўла олмаётган одамлар йўқ эмас.
Одамлар эркин ҳаракат қилса, ҳуқуқи учун курашса, натижага эришиши мумкин. Аммо ўз эрки қўлида бўлмаган, яъни ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар ҳам бор. Мисол учун, руҳий касаллар шифохонаси, болаларни тарбиялаш муассасалари ва бошқалар.
Бундай муассасаларда аҳвол қандай? Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги руҳий касалликлар диспансерида бўлиб, ўша ердаги аҳволни ўрганиб қайтди.
– Одамларга нисбатан қийноқлар ишлатилганидан хабар топсак, бу ҳар қандай кишининг нафратини қўзғатади, – дейди А.Юнусова. – Яқинда ички ишлар идорасида калтаклар туфайли вафот этган шахс ҳақидаги ҳодиса қандай шов-шувга сабаб бўлгани ҳаммага маълум. Бундай ишлар қораланиши табиий ва тўғри, албатта. Лекин ёмон шарт-шароитларда қолаётган одамлар борлиги уларнинг ҳам қийналаётганидан далолат беради. Яъни инсон эрки чекланган муассасалардаги ёмон шарт-шароит ҳам қийноқ билан тенг. Қаршидаги муассаса ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин.
Муассасада шарт-шароит жуда ёмон аҳволда. Таъмирталаб хоналар, касалларга хоналар етишмаслиги, болалар учун дам олиш, ҳордиқ чиқариш, ўйнаш учун алоҳида шароитлар яратилмагани шулар жумласидан. Вояга етмаган шахслар ҳатто катталар билан бирга аралашиб кун кечирмоқда.
Ўрганиш давомида мутасаддилар диспансер учун янги бино қурилишини маълум қилган. Лекин бу қачон амалга ошиши номаълум.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўрганиш натижалари бўйича хулосаларини тегишли ташкилотларга, масъул мансабдорларга юборган.
Аммо оддий шароитлар яратилмаган жойда қолаётган ожиз аҳволдаги одамлар яна қанча кутиши керак?
Норгул АБДУРАИМОВА,
ЎзА
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔71
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔65
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔185
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил