Саволларга Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда жавоб берди.
Блокатор бейжикларнинг ичида оддий кукун борлиги тўғрисида видеороликлар тарқалди. Бу борада керакли ташкилотлар суриштирув ишларини олиб боришдими, шунингдек, четдан келадиган блокаторларнинг ичидаги таркиби текшириб бориладими?
– Бейжик ичидаги кортрежга жойлаштирилган фаол модда – хлор диоксидини сақлайди. Аммо бу модда кишида аллергия, тошмаларни келтириб чиқариши мумкин.
Мазкур блокаторларнинг коронавирусдан ҳимоя қилишини исботловчи маълумотлар йўқ. Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди. Четдан кириб келган ҳар бир махсулот албатта текширувдан ўтказилганидан сўнг ишлатишга рухсат берилади.
Икки марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида ҳам тест натижаси манфий чикди, лекин ўзимни жуда ёмон ҳис қиляпман. Коронавирус симптомлари бор. Поликлиникага мурожаат қилганимда сизнинг тест натижаларингиз манфий деб мени даволашдан бош тортишяпти, бундай ҳолатда мен қандай йўл тутай?
– Ҳозирги кунда шифохонага ётиш учун коронавирус лаборатория усулида тасдиқланган бўлиши шарт эмас.
Поликлиникаларда ташкил этилган мобиль гуруҳлар томонидан ўтказилган тиббий кўрик пайтида касаллик аломатлари кузатилаётган бўлса ва эпидемиологик кўрсатма бўлса, у ҳолда шифохонага ётишингиз учун асос бўла олади.
Ҳозир кўпчиликда худди аввалгидек ЎРИ, шамоллаш, тумов ҳолатлари кузатиляпти, лекин бу ҳолатдан коронавирусни юқтириб олингандек шубҳа қилинмоқда. Бу касалликларнинг фарқини қандай билса бўлади?
– Коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунида тана ҳарорати 38-39 ºС дан ошади, нафас етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади.
Оддий шамоллаш ва гриппда эса – аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради. Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 90 фоиздан камайиши, КТ сида характерли «буғли ойна» симптоми кузатилишини инобатга олишимиз керак.
Маҳфуза ПЎЛАТОВА тайёрлади.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил