Коронавирус билан касалланиш болаларда бирор асорат қолдирадими?
– Коронавирусдан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолади.
Болалар коронавирус олдида аввал ўйлагандан кўра кўпроқ заифроқ бўлиб чиқди – уларнинг кўпчилигида ҳатто тузалгандан кейин ҳам салбий асоратлари сақланиб қолади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.
Америкалик шифокорлар COVID-19 дан сўнг болаларда бош оғриғи, йўтал ва ҳазм қилиш аъзолари фаолиятидаги бузилишлар сақланиб қолишини кўпроқ қайд эта бошлади. Шунга қарамай, уларнинг аксарияти вирусни енгил шаклда ўтказиши тасдиқланган.
Болаларда мультисистемали яллиғланувчи синдром деб аталувчи асорат энг кўп учрайди. Таъкидланишича, АҚШда 9 июлдан буён касалликни юқтирган болалар сони икки баравар кўпайган.
Коронавирусга чалинган кўпгина болаларда Кавасаки касаллигини эслатувчи кўплаб яллиғланишлар қайд этилган. Кейинроқ COVID-19 фонида болаларда ҳалокатли гиперцитокинемия — организм тўқималари шикастланишига олиб келувчи назорат қилиб бўлмайдиган яллиғланиш ривожланиши мумкинлиги ҳам исботланган.
Экспресс-тест таҳлили тартиби қандай ва у кимларда ўтказилади?
– Иммуноглобулин М ва G синфига кирувчи антитаначалар тезкор тестлар, яъни, сезгирлиги 85 фоиздан, спецификлиги эса 95 фоиздан кам бўлмаган очиқ ва ёпиқ турдаги иммунофермент таҳлили тўпламлари билан аниқланади.
Бунда М синфига кирувчи антитаналар ёки COVID-19га қарши йиғинди антитаначалар ижобий бўлган барча беморлар тўғрисида шошилинч хабар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига берилади ва улар қўшимча равишда COVID-19га ПЗР таҳлилида текширилади.
ПЗР таҳлили манфий, лекин G синфига кирувчи антитаначалар ёки COVID-19га қарши йиғинди антитаначалар текшириш натижаси ижобий бўлган шахсларда иммунитет пайдо бўлган ва COVID-19дaн ҳимояланган деб ҳисобланади.
ПЗР таҳлили жавоби мусбат бўлганда текширилувчи коронавирус инфекцияси билан касалланган деб ҳисобланади ва касаллик кечиши даражасига қараб даволанишга юборилади.
Коронавирусдан соғайган кишилар ушбу хасталикка яна қайта чалиниши мумкинми?
– Гонконг университети тадқиқотчилари коронавирусни қайта юқтириб олиш бўйича дастлабки ҳолат тасдиқлангани ҳақида маълум қилди.
33 ёшли эркакда у COVID-19га чалиниб, касалликдан тузалганидан тўрт ярим ой вақт ўтиб яна инфекция юқтириб олиш ҳолати кузатилган. Бемор биринчи марта коронавирус инфекциясига чалинганида унда касалликнинг енгил белгилари кузатилган, ҳозирда ушбу аломатлар ҳам мавжуд эмас.
Олимларнинг фикрича, такрорий инфекция эркак Испаниядан қайтганидан кейин янги вирус томонидан қўзғатилган. Вирус геноми текширилганида коронавируснинг иккинчи штамми биринчисидан фарқли экани ва июль-август ойларида Европада тарқалган штаммга ўхшаш экани аниқланган.
«Koronavirus Info»
Телеграм канали
материаллари асосида
таёрланди.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил