Саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно АБДУСАМАТОВА жавоб берди.
Ўзбекистонда карантин туфайли вазият анча барқарорлашган эди. Карантин чекловлари юмшатилиб, хусусий боғча, мактаб, олийгоҳлар фаолияти тикланганда вазият қайта ёмонлашмайдими?
– Ёз фасли жуда қийин кечди. Одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилиб, тартиб-интизомга қатъий риоя қилишни бошладилар ва бу тиббиёт ходимларига анча ёрдам бўлди. Шунингдек, эпидемиологик вазият ҳам бирмунча барқарорлашди.
Аммо ҳозир аҳоли ўртасида яна бўшашиш кузатилмоқда, айникса ёшлар орасида. Ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бошқа давлатларда шундай ҳолатлар кузатилганда касаллик сони яна ортгани кузатилди.
Агар одамлар орасида бефарқлик ҳолатлари кўпаядиган бўлса, 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, вазият ёмонлашади. Шунинг учун барча, шу жумладан ота-оналар, болалар ҳамда ўқитувчилар эҳтиёт чораларига катъий амал килишлари зарур.
Вазиятни назорат килиш одамларнинг ўз қўлларида.
Коронавирус аломатлари бўлган беморларга оилавий поликлиникадан биринчи ёрдам тўпламлари бериладими ёки фақат тест топшириб аникланган беморларгами?
– Коронавирус аломатлари бўлган киши аввало ҳудудий шифокорга мурожаат қилиши керак. Шифокор тиббий кўрикдан ўтказиб барча тавсияларни беради.
Коронавирус аломатлари бўлган беморлар гумон қилинганлар гуруҳига киради. Коронавирус тасдиқланган ва гумон қилинганларга касалликнинг енгил формасида уйда даволаниш учун бепул дори тўпламлари поликлиника томонидан берилади.
Ҳар бир оилавий поликлиникада махсус мобиль гуруҳлар ташкил килинган. Бу гуруҳлар беморнинг тиббий аҳволини анииклаштириб, унга бепул дори-дармонлар тўпламини етказиб беради.
Гумон қилинганларга даволаниш жараёнида касалликнинг кечишига қараб тест топшириш тавсия этилади. Уй шароитида даволанаётганлар албатта поликлиника шифокорлари назоратида бўладилар.
Касалликнинг қандай даврида қайси усул самарали?
– Инкубацион, яъни яширин даврда фақат ПЗР самарали. Касаллик кечиши даврида – ПЗР ҳамда IgM, шунингдек, клиник белгилар камайиб бораётган даврда + IgG ҳам самарали.
Соғайиш даврида – IgM ҳамда IgG самарали. Шунингдек, тузалганига узоқ вақт бўлган бўлса, фақат IgG самарали.
Хулоса қиладиган бўлсак, экспресс-тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини аниқлаб бўлмайди. ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор ёки йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.
Депутат сўрови вазирликни ҳаракатга келтирадими?
🕔15:57, 21.05.2026
✔48
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир лавҳа кўпчиликни ларзага келтирди: ўз хонадони ҳовлисида беғубор ўйнаб юрган кичкина қизалоқ кутилмаганда юз берган кучли портлаш ва ундан чиққан ваҳимали овоз туфайли даҳшатга тушиб, қаёққа қочишини билмай қолади. Бу воқеа шунчаки тармоқдаги навбатдаги пиар видео эмас, балки инсон ҳаётига бўлган беписандликнинг оғриқли ифодасидир.
Батафсил
Экологик ўзгаришлар болалар орасида аллергик ринитни кўпайтиряпти
🕔15:36, 15.05.2026
✔68
Баҳор аллергик касалликлар, айниқса, аллергик ринит билан оғриган болалар учун энг мураккаб мавсум. Сўнгги йилларда бу касалликнинг болалар орасида ортиб бораётгани кузатилмоқда ва бу ҳолат бевосита экологик ўзгаришлар билан боғлиқ.
Батафсил
Пойтахтдаги оқава сув муаммоси қачон ечим топади?
🕔09:14, 08.05.2026
✔107
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фракцияси аъзолари Борий Алихонов, Олга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Муродхон Жўраев, Сергей Миронов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Акмал Расулов ва бошқа масъул ташкилот вакиллари билан биргаликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган оқава сувларни тозалаш иншоотида ўрганиш ишлари олиб бордилар.
Батафсил